15 April 2012
06:13 - Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича олтилик билан Истанбулда музокаралар бошлади
Бу олтилик - Россия, Буюкбритания, Германия, Хитой, АҚШ ва Франция вакилларидан иборат бўлиб, 2003 йилдан бери Эроннинг ядровий қурол яратиш йўлидаги ҳаракатларини назорат остига олиш ва иложи борича тўхтатиш масаласи билан шуғулланади.

Бир неча йилдан бери тўхтатиб қўйилган Эрон+олтилик музокаралари кеча ЕИнинг Ташқи ишлар бўйича Бош комиссари Кэтрин Эштон раҳбарлигида Истанбулда бўлиб ўтди. Энг қизиғи, Туркия ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермадилар ҳисоб. Бу - музокараларда Туркия вакили йўқ бўлгани учун ўч олиш бўлиши мумкин. Аслида, бир неча кун аввал Теҳронда бўлган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон бу музокараларнинг бошланиши учун катта ҳисса қўшганга ўхшайди.

Хуллас, бундай мунозаралар бошланганидан Ғарб жуда хурсанд. Чунки, музокаралар бўлмаса, Исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий дастуруга ишлаётган обеъктларига ҳужум қилиш режаларини бошлаб юбориши мумкин.

Жаҳон хабар агентликлари бугунги учрашув конструктив бўлгани, кейинги учрашув 23 майда Боғдодда бўлишини айтиш билан чекландилар. Дарвоқе, учрашувларда Эрон тарафидан Миллий Хавфсизлик Олий Кенгашининг котиби, бош музокарачи Саид Жалилий иштирок этди. Расмда уни Кэтрин Эштон билан кўриш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону