14 April 2012
13:48 -
Ташқи ишлар вазирлигида навбат Франция элчисига келибди, у бир тийинга қиймат ўймакорлик "асар"ларимизни ўзимизга қайтарибди
Сўнги ойларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида чет эллик элчиларни баъзида дасталаб қабул қилинаётганини мазах қилганимиз сабабли бўлса керак, энди элчиларни қабул қилишда эҳтиётлик қилишмоқда.
Кеча вазирликда қабул қилинган Франция элчиси Франсуа Готье, бошқа элчилардан фарқли ўлароқ, икки тарафни қизиқтирадиган масалаларни муҳокама қилиб ҳам ўтирмасдан, чунки, бундай масалаларнинг ўзи йўқ, Ўзбекистонга “халқимизнинг миллий бойлиги” деса бўладиган бир неча музей экспонантини текинга (!!) совға қилибди. Булар – ўймакорлик билан ёғочдан қилинган иккита эшик (!), иккита устун (!!) ва учта капител (устуннинг юқори қисми - !!!) экан.
Расмий хабарларда айтилишича, энди бу ўймакорлик санъатининг маҳсулотлари Хивадаги Ичонқалъа музейида сақланар эмиш. Тахмин қилиш қийин эмаски, Европада электр ва радио ҳукмронлик қилишга бошлаган 19 асрдан қолган бу ёғоч экспонатларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Французлар улардан қутилиш учунгина бизга қайтаришган. Алдагани ўзбек яхши-да!