14 April 2012
05:43 -
Метин Мехтиевнинг жанозаси Москванинг Бош мачитида ўқилди
12 арелдаги хабаримизда Москвада радикал исломнинг тарғиботи билан шуғулланган озорбайжон аслли, 32 ёшли Метин Мехтиев исмли мусулмон йигитни шу кунларнинг бирида бўйнига пичоқ уриб ўлдириб кетилганини хабар қилгандик. Маълум бўлишича, қонли воқеа 9-чидан 10-чи апрелга ўтар кечаси бўлган экан.
Кеча Москванинг Бош мачитида Метин Мехтиевнинг жанозаси ўқилди. Жанозани Россиянинг Муфтилар Кенгаши раҳбари Равил Гайнутдин ўқиган.
Рус ахборот воситаларининг билдиришича, жума номозидан кейин бўлган жанозага жуда кўп одам келгани сабабли, мачит атрофида хавфсизлик учун чора-тадбирлар олинган, яқин атрофда транспорт юришига рухсат берилмаган. Аммо, жаноза тинч ўтган.
Россия Прослав Черкови ва Яҳудийлар жамоаси Метин Мехтиевнинг оиласига таъзия изҳор этишибди. Полиция қотилликда гумон қилинаётган одамнинг хавфсизлик камераларига тушган расмини эълон қилиб, уни таниганларни полицияга телефон қилишга чақирган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения