14 April 2012
01:44 -
Миллий Олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби тарқатиб юборилди, Ўзбекистон раҳабрияти ҳам шундай қилиниши керак
Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси футбол бўйича Миллий Олимпия терма жамоасининг мураббийлар штабини тарқатиб юборди. Лондондаги Олимпия ўйинлари йўлланмасидан маҳрум бўлган терма жамоамиз мураббийлари Вадим Абрамов, Марат Мифтахуддинов, Тохир Кападзелар энди бошқа иш қидиришига тўғри келади. Ўзбек футболчилари Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон терма жамоалари билан ўйинда шармандали мағлубиятга учраб, барча имкониятлардан маҳрум бўлганларидан кейин шундай қадам қилиниши мухлислар томонидан кутилган эди.
Аслида Ўзбекистон Футбол Федарцияси раҳбариятининг ўзи бу каби натижалардан сўнг истеъфо бериши лозим эди. Боиси бир неча йилдан бери бирор натижага эриша олмаётган ўзбек футболининг истиқболда ҳам бу раҳбарлар билан ижобий натижага эришиши мушкул, боиси федерация аллақачон коррупция ботқоғига ғарқ бўлган, дейди мухбиримиз.
Қолаверса, бу нарса фақат футболга оид эмас. Ўзбек миллатинии ҳозрги аҳволга туширган Ўзбекистон раҳбарияти ҳам ўз ихтиёри билан истеъфого кетса, ҳамма учун яхши бўларди. Ёки улар буни кимдир қилишини кутишмоқчими?