13 April 2012
18:15 -
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотларни сотишнинг янги тартиби
2012 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 89-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
• умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар фақат алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари асосида сотилади;
• умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида йиғим ундирилади, тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда тақсимланади;
• умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш бўйича махсус комиссияларга юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига умумий овқатланиш корхоналари томонидан ушбу қарор талабларига изчил риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни таъминлаш ҳамда алкоголли маҳсулотларни сотишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш топширилган.
Ушбу қарор билан Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Низомнинг 4-бандига асосан рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга берилади.
Низомнинг 5-бандида рухсат гувоҳномасини олиш учун умумий овқатланиш корхонаси томонидан ўзи жойлашган жойидаги ишчи органга тақдим қилиниши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланган. Ушбу ҳужжатлар қаторида:
• рухсат гувоҳномасини олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда – энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
• тегишли ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган омборхоналари ва жиҳозлари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объектининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
• фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси ҳамда хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси.
Низом "Аризаларни ишчи орган томонидан кўриб чиқиш тартиби", "Ишчи орган хулосасини кўриб чиқиш ва рухсат гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби", "Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш", "Рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш" каби бўлимлардан иборат. // olam.uz