13 April 2012
06:32 -
Сурияда ниҳоят вақтинча тинчлик
Бу мамлакатда бир йилдан ортиқ давом этган ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги ниҳоят битганга ўхшайди. Сурия ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг талаби билан қурол ишлатиш ва қон тўкишни тўхтатди. Буни мухолифат ҳам тан олди.
Тинчлик ўрнатиш жараёнинг сўнги босқичида бош ролни ўйнаган БМТ ва Араб Давлатлари Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан кеча БМТ Хавфсизлик Кенгашининг махсус йиғилишида тинчлик режаси тўла бажарилмасаётган бўлса ҳам, қон тўкилиши тўхтатилганини айтди.
11-12 апрель кунлари Вашиннгтонда ўтказилган G8 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Сурияда тинчлик ўрнатилиши бу мамлакатдаги конфликтни ечиш йўлидаги биринчи қадам деб баҳоланди, дейди АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон.
Табиий, очиқча айтилмаса ҳам ҳамма тушунадики, Ғарбнинг асл мақсади Башар Асад режимини йўқ қилишдир, дейди мухбиримиз. Буни тинч йўл билан қилиб бўлмайди, демак, ҳали қонли уруш яна давом этади.
Эслатиб ўтамиз, БМТнинг расмий маълумотларига кўра, Суриядаги тўқнашувлар давомида 9 минг киши ҳалок бўлди.