12 April 2012
22:40 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматов озод қилинди!
Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти тарқатган хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли 64/49-колония (Қарши шаҳри)да жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Алишер Кароматов озодликка чиқарилди. Тушда Гулистон шаҳридаги уйига кириб келган ҳуқуқ ҳимоячисининг муддатидан аввал шартли равишда озод қилинган.
“Эзгулик” фаоллари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариятида ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматовнинг иши шу йилнинг 30 апрель – 4 май кунлари Женевада муҳокама қилинишини таъкидлашмоқда. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариятининг ноқонуний ҳибслар бўйича ишчи гуруҳи котиби Мигель де ла Лама ишнинг Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти иштирокида кўриб чиқилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Кароматов 2003 йилдан 2006 йилга қадар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Мирзаобод тумани бўлими раиси лавозимидан ишлаб келган. У ҳамкасби Аъзамжон Фармонов (бир маҳаллар Ўзбекистонда биринчи номерли бирликчи ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган, “”Бирлик”дан отиб юборилгандан кейин ҳуқуқ ҳимоячилигига иддао билангина яшаётган Толиб Ёқубнинг куёви – “Ҳаракат”) билан биргаликда 2006 йилнинг 29 апрелида ҳибсга олинган ва жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар суди ҳукми билан 2006 йилнинг 16 июнида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.