12 April 2012
12:15 -
Ўзбекистондаги хабарларда нега Ислом Каримнинг расмини бермасликка ҳаракат қиладилар?
Айниқса чет элликлар билан учрашувларга оид хабарларда Ислом Каримнинг меҳмонлар билан бирга тушган расмини кўролмайсиз. Одатда меҳмонларнинг алоҳида Ислом Каримнинг алоҳида расми берилади. Ислом Каримнинг расмларини кўрган ёш бола ҳам тушунадики, расмга башараси аввалдан косметик кремлар билан безатилган одам туширилган.
Ислом Каримнинг ҳақиқий башараси туширилган расмлар ҳам йўқ эмас. Кеча тожикларнинг Asia-Plus сайти айнан шундай расмлардан бирини ўз саҳифасида эълон қилинган мақолага илова қилибди.
Мақола Ўзбекистон-Тожикистон, тўғрироғи, Имомали Раҳмон ва Ислом Карим ўрасидаги душманликнинг сабабларини ўрганишга бағишланган. Бу мақолада ҳамма биладиган фактлар санаб ўтилгани сабабли, унинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Аммо, бу икки сиёсатчининг, тўғрироғи, сиёсатчиликка даво қилаётган шахслардан бирининг расми мақоладан кўра қизиқроқ.
Ислом Каримнинг чет элликлар билан тушган расмлари нега эълон қилинмаслигини энди тушунгандирсиз. Аслида, гап башарада эмас, унинг қилаётган ишларида-ку. Ишлар башарага ўхшаш эмасми? Худди шундай.