11 April 2012
20:44 -
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Хитой билан яқинлашишга ҳаракат қилмоқда, уни Шанхай Халқаро Тадқиқотлар Университетининг фахрий доктори ҳам қилишди
Ражаб Эрдўғон Хитойга расмий ташрифини 8 апрелда Уйғуристондан бошлаганини аввал хабар берган эдик. Унинг бир неча кунлик сафари ҳали ҳам давом этмоқда. Бу Туркия Бош вазининг 27 йилдан кейин Хитойга қилган биринчи ташрифи эканлиги ҳар қадамда урғуланмоқда.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Ражаб Эрдўғон Туркия-Хитой муносабатларини яна ҳам юқорироқ нуқтага олиб чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳамма ерда турк ва хитой халқларининг бир-бир-бирларига яқинликлари ва ҳатто тилларнинг илдизлари яқинлиги ҳақида гапирмоқда.
Хитой жаҳонда иқтисоди бўйича биринчи ўринга келаётгани ҳақидаги прогнозлар соясида Ражаб Эрдўғоннинг ҳаракатлари тушунарлидир. Аммо, Хитой билан яқинлашиш - Ғарб билан алоқаларни совуқлаштириш эвазига бўлмаслиги керак. Туркия лидери шу масалада бироз янглиш қадамлар қилаётганга ўхшайди. Чунки, демократиядан узоқ бўлган Хитой иқтисоддда биринчи ўринга чиқиши мумкин эмас. Ҳатто, машҳур Збигнев Бзижинскийнинг бу масаладаги башоратлари тўғри чиқмаслиги аниқ. Чунки, замонавий иқтисоднинг ривожланишини демократиясиз тасаввур қилиш ҳақиқатдан кўз юмишдир, Збигнев Бзижинскийлар сиёсий маънода ҳам қариб қолаётганининг кўрсатгичидир.
Сўнги хабарларда айтилишича, Ражаб Эрдўғон Шанхай Халқаро Тадқиқотлар Университетининг меҳмони бўлди, унга бу ерда “фахрий доктор” унвони ҳам берилди. Меҳмонларга фахрий доктор унвони бериш - замонақий дунёнинг иккиюзламачиликлардан бирига айланган. Аммо иккиюзламачиликнинг ҳам чагараси бўлгани яхши. “Туркия” газетасининг хабарига кўра, Ражаб Эрдўғонга фахрий докторлик гувоҳномасини Университетнинг партия ташкилоти секретари топширибди, табиий, гап Коммунистик партиянинг шу Университетдаги секретари ҳақида кетмоқда.
Дарвоқе, Туркияда коммунистик партия тақиқланган. Демоқчимизки, иккиюзламачиликнинг ҳам чегараси бўлгани яхши.