08 September 2007
03:00 -
23:30 - Акбарали Ориф: “Бирлик”ка ташланаётган ғаламисларнинг кўзи кўрми, виждони борми? 21:30 - Ҳоким қамоққа олинди 15:00 - МДҲ миршаббошилари Бокуга келди - Қўшнилар чегараларни ўзаро делимитация қ
23:30 - Акбарали Ориф: “Бирлик”ка ташланаётган ғаламисларнинг кўзи кўрми, виждони борми?

Сайт маъмуриятидан: Акбарали Ориф – “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг аъзоси, партиянинг Андижон вилояти ташкилотининг раиси. Андижондаги 2005 йил 13 май хунрезлигидан сўнгра, бу воқеага норозилик билидириш мақсадида Тошкентда 30 майда ўтказилиши керак бўлган “Бирлик”нинг митингига қатнашиш учун кетаётганда милиция тарафидан ушланиб уйига қайтариб юборилган, 5 июнда эса қамалаган. 2006 йил 12 январгича Тоштурмада сақланди. 12 январда Тошкент вилояти Тўйтепа судида яна 4 нафар “Бирлик” фаоли (Ҳамдам Сулаймон, Нурмуҳаммад Азиз, Мусажон Бобожон, Дилмурод Муҳиддин) билан биргаликда яширинча судланди. Суд Дилмурод Муҳиддинни 5 йилга қамади, қолганлар, жумладан, Акбарали Ориф 3 йилга шартли озодликдан маҳрум этилиб, суд залидаёқ озод қилинди. Уларга Андижондаги хунрезликни қораловчи “Бирлик”нинг баёнотини тарқатиш айби қўйилган. Бундан кейин ҳам тазйиқлар давом этгач, Акбарали Ориф ўтган йили Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди, ҳозир сиёсий қочқин сифатида Данияда яшайди.

Қуйида унинг махсус сайтимиз учун ёзилган лавҳвси билан танишиш мумкин.

***

Авваллари ҳам шу кунларда ҳам Ўзбекистонда мухолифатнинг асосий кучи, шу кунларда эса мамлакат ичида реал фаолият олиб бораётган бирдан бир ташкилот – “Бирлик” Партиясига душманлик руҳида бўлган Исёнкор, Ватандош каби сайтларда тутуриқсиз, мантиқсиз, партиямизга нисбатан туҳмат тўла мақолалар чиқаётгани одамни ажаблантиради. Ўйлаб қоласан киши – у ерда ёзаётганларнинг кўзи кўр эмасми, виждони борми ўзи?

Шу кунларда бу сайтларда эълон қилинган Ҳазратқул Худойберди ва Юсуф Расул каби кимасаларнинг мақолаларида “Бирлик йўқ бўлиб кетган ташкилот” дейилган даъволарни кўрдим. Булар ким ўзи? Оғзига нима келса айтаберадиган ғаламисларми? Кўринишидан шундай.

Улар “Бирлик” 10 йиллик танаффусдан кейин 2003 йили Ўзбекистонда мухолифатнинг тирилганини эълон қилган ва ўшанда ўз қурултойини ўтказган биринчи ташкилот эканлигини билмайдиларми? “Бирлик” расман рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлиги билан ҳуқуқий майдонда кураш олиб борган ва бораётган ташкилот эканлигини билмайдиларми? Рўйхатдан ўтиш учун керак бўлган 5 минг аъзоси бор бўлган ягона ташкилот эканлигимизни билишмайдими? Кейин ташкилот аъзоларимиз сонини 20 мингдан ҳам ошириб, уларнинг рўйхатини Адлия вазирлигига топширганимизни билишмайдими? 2004 йил парламент сайловларида фақат “Бирлик” Партияси 10 сайлов округидан номзод кўрсатолганини ҳам билишмайдими? Андижондаги ҳукуматнинг қонхўрлигини қоралагинимиз учун мен шахсан ўзим, бир қатор сафдошларим билан 7 ой қамоқда ўтирганимни ҳам эшитишмаганми? Мен қамоқда ўтирганимни миннат қилмоқчимасман, халқим, ватаним учун бундан ортиқ қурбонликкка ҳам тайёрман, аммо, бу ғаламисларнинг ифлослигини қандай изоҳлаш мумкин?

Балки, улар Андижон воқеаларидан кейин фаолиятимиз мажбуран сустлашганини ўйлашаётгандир. Ундай бўлса, улар кейинги воқеаларни мутлақо билмасдан шундай мақолалар ёзишмоқдами? Воқеаларни билмаган, уларни кузатмаганлар, мақола ёзишга ҳақлари борми? Қайта савол қўяман, уларнинг виждони борми ўзи?

Келинг фактларга мурожаат қилайлик. Мен ҳамма сайтларни, жумладан, “Эрк” партиясининг сайтларини ҳам кузатиб бораман. Сўнгги йилларда бу партиянинг фаолиятига доир бирорта хабар кўрмадим. Чунки фаолиятнинг ўзини йўқлигини биламан. 2003-06 йилларда биз Андижонда мисли кўрилмаган даражада фаолият олиб бордик. Вилоят ташкилотимизда 4 мингга яқин аъзо бор. Шу даврда “Эрк” партиясининг ҳеч қандай фаолиятини кўрмадим.

Ўша ғаламизслар даҳол қарши савол қўйиб: “4 минг аъзо билан нима қилдинглар?” деб сўрашлари мумкинлигини тушунаман. Биз раисимиз Абдураҳи Пўлат кўп марта такрорлагандек, на коммунистик фанатиклар, на исломий жоҳиллар эмасмиз. Биз демократик йўллар билан курашамиз. Бугун бунинг учун имкониятлар оз. Аммо, биз шу йўналишда ишимизни барибир давом этирамиз ва ғалабамизга ишонамиз. Ҳазратқул ва Юсуфлар узоқдан туриб бекорга қоғоз тўлдиришдан кўра, бизга ёрдам берсалар, ишимиз яна ҳам тезороқ кетармиди.

Биз Андижон қатлиомидан кейин ҳам фаолиятимизни тўхтатмадик. Сайтлардаги хабарлардан ҳам маълумки, қолган мухолифат гуруҳлари йўқ бўлиб кетгани учун, ҳукумат бутун кучини бизга қарши ташлаб, на вилоятларда на Тошкентда партия аъзолари учун актив фаолият олиб боришга имкон бермади. Шундай бўлса ҳам, 2006 йилнингг охирида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан алоқаларини тузатиш ҳаракатларидан фойдаланиб, 2006 йил 11 ноябрда “Бирлик”нинг Марказий Кенгаши мажлисини ўтказишга муваффақ бўлдик. Бу йилнинг ўзиида икки вилоятда (Наманган ва Жиззахда) партия ташкилоти конференцияларини ўтказдик, янги раислар сайланди. Яқинда, 16 августда партиямиз Марказий Кенгаши Ҳайъатининг мажлисини Тошкентда ўтказиб, бу йил бўладиган президент сайловида қатнашиш учун қилинадиган ишларнинг аниқ режаларини туздик.

Булар партявий фаолият бўлмаса, Хазратқул ва Юсуф каби ақли етарсиз одамлар фаолият деганда нимани тушунадилар? Балки, улар фаолият деганда ўз-ўзини порталтувчи бомба-одамлар етиширишни (бир маҳаллар “Эрк” шуни орзу қиларди) ва террористик ишлар қилишни тушунишар. Улар тушунса тушунаверсин, амма у бизнинг йўл эмас.

Айтилган мақолаларнинг муаллифлари ўзларини ҳақиқатдан йироқ одамлар эканликларини кўрсатиб бўлдилар. Шундай бўлса ҳам мен уларни тушунишга ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, уларнинг фикри – юрт ташқарисида яшаётган собиқ мухолифатчиларнинг фикридаир. Ҳа, улар собиқ мухолифатчилар. Ўзбекистон ҳукуматининг тазйиқлари остидан қочиб келишган бўлишса ҳам, ташқаридан туриб нима қилиш мумкинлигини тушунмасдан боши берк кўчага кириб қолганлар. Шу сабадан ўзлари мухолифатчилик фаолиятини тўхтатиб, Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётганларни камситишни ўзларига янги иш қилиб олганлар. Шу йўл билан ўзларининг ожизликларини бектимоқчилар.

Кутиш керакки, Андижон воқеалардан кейин ташқарига чиқиб кетишга мажбур бўлганларнинг бир қисми ҳам уларга қўшилади. Аммо, уларнинг йўли ўлимга маҳкум.

Биз бирликчилар учун асосий кураш майдони Ўзбекистон. Юрт ташқарисидаги фаоларимизнинг асосий вазифаси – юрт ичкарисидагиларга ёрдам бериш. Биз юрт ташқарисида ташкилотланиш ғоясини қўрқоқлик белгиси сифатида рад этамиз.

Хазратқул ва Юсуф каби қўрқоқларга жавобим шу: “Бирлик”нинг обрўсини туширишга кучингиз етмайди. Яқинда ўша бизга душман бўлган сайтларда – аввал Исёнкорда, кейин “Эркинюрт”да ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги “Бирлик” учун овоз берганлари биз учун энг муҳим ва юксак баҳо эканлигини эслатиб ўтмоқчиман.

21:30 - Ҳоким қамоққа олинди

Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Нурулло Қаюмов ҳисбга олинган. Дастлабки маълумотларда собиқ ҳокимнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, давлат мулкини талон-тарож қилишда айбланаётгани айтилади. Бир маҳаллар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида юқори мансабда ишлаган, ҳатто собиқ Зокир Алматовнинг ёрдамчиси бўлган Қаюмов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимидан ҳокимликка ўтказилганди.

15:00 - МДҲ миршаббошилари Бокуга келди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг ички ишлар вазирлари 6-7 сентябрь Озарбойжон пойтахтига тўпландилар. Бу ерда МДҲга аъзо мамлакатлар миршаббошилари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтди. Икки кунлик музокаралардан сўнг вазирлар трансчегара жиноятлари олдини олиш бўйича саккизта ҳужжатга қўл қўйдилар. Озарбойжон ва Ўзбекистон режимлари ички ишлар идоралари ўртасида келгуси икки йилда ҳамкорлик қилиш бўйича протокол имзоланди.

Қўшнилар чегараларни ўзаро делимитация қилишмоқчи

7 сентябрда мамлакатимизнинг бир қанча экспертлари Туркманистон марказига етиб келдилар. Мазкур делегация Президент Ислом Каримнинг яқинда расмий Ашхободга амлга ошириладиган расмий ташрифига тайёргарлик кўради. Туркман матбуотининг ёзишича, Ислом Каримнинг ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комссияси сиёсий-иқтисодий ҳамкорликка оид мавзулар қаторида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳоқама этади.

10:00 - Марғилонликларнинг қарсакдан қўли қабарди

Кеча, 7 сентябрда Марғилоннинг 2000 йиллигини тантана қилиш учун шаҳарга борган Президент Ислом Карим бозор айланди, маданий-маиший объектларни кўрди. Шаҳар ободончилиги ҳақида узоқ ваъзхонлик қилди. Буни қарангки, режимбоши пойқадами билан бозорларда гўшт нархи тушди, мева-сабзавотлар сувтекин бўлди. Бозор расталарида тужжор қиёфасида ўтирган миршаб ва солиқчиларнинг юзига табассум инди, шаҳар кўркига ярашмайдиган кишиларга Шоҳимардонга ихтиёрий-мажбурий йўлланмалар берилди. Кўчалар тароватини бузиб турган эски автомабиллар гаражларга тиқилиб, янги машиналар йўлга чиқди.

Байрамнинг асосий тантаналари ўтган амфитеатрда режимбоши узоқ ваъзхонлик қилди. Нутқ орасидаги пойинтар-сойинтар лутфлар марғилонликларни қарсакбозликка ундади. Қарсак бўлмаган ўринларда Ислом Карим ўзи сўраб олди. ЮНЕСКОнинг вакили гапириб бўлгач, бир қурувчи маддоҳга сўз берилди. Сўзга чечан ёш маҳмадона қизалоқ эса мамлакатдаги осойишталик учун юртбошига қуллуқ қилди. Концерт дастури “Қарғалар учса қарайлик Марғилоннинг йўлига...” қўшиғи билан бошланди. Оқсаройдан учган қарғалар бутун элга томоша бўлди.

Анжуманбозлик Тошкентдан Марғилонга кўчди

Кеча Марғилоннинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси мавзуида халқаро илмий конференция шу шаҳарда бошланди. Унда АҚШ, Франция, Италия, Россия, Хитой ва Австралия сингари мамлакатлардан меҳмонлар қатнашмоқда. Конференциянинг биринчи ярмида ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги вакили Анна Паолини хоним сўзга чиқиб, қадим Марғилоннинг шуҳрати ҳақида сўзлади. Анжуман бугун конференциялардан толиққан Тошкентда давом этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону