11 April 2012
02:32 -
Қирғизистон мухолифатининг Жалолободдаги митинги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилди, ўзбеклар кўринмайди

Митингчиларнинг асосий талаби - аввалги митингларда ҳам бўлгани каби - ҳукуматнинг истеъфосидир.
Ҳукумат шимолликлар қўлида бўлгани сабабли, шимол-жануб қирғизларининг қарама-қаршилиги 2010 йилдан кейин яна юқори нуқтага чиқмоқда. 2010 йилда шимолий қирғизлар ўзбек жамоаси лидерларини аҳмоқ қилиб ишлатиб, ўзбеклар қони устида жанубий қирғизлар билан бирлашишганди. Умид қилиш керакки, Қирғизистон жанубида кўпчиликни ташкил қилувчи ўзбеклар энди кимларнингдир ўйинчоғига айланишмайди. Аксинча, ўз сиёсатларини олиб боришади, муҳим бўлгани, сиёсий маънода ташкилотланишни бошлашади.