11 April 2012
01:55 -
Хорижий инвестициялар жалб этишни рағбатлантиришга қаратилган Президент Фармонидан катта фойда бўлмайди
Бугун кечқурун Президент Ислом Каримнинг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
Айниқса кириш қисми баландпарвоз гаплар билан тўлатилган бу Фармоннинг ижобий жойлари йўқ эмас. Масалан, келажакада турли солиқларга оид Ўзбекистон қонунлари ўзгарса, чет эллик инвестиция 5 млн доллардан кўп бўлган корхоналар 10 йил ичида эски қонунлар бўйича ишлашни давом эттиришади, вазирликлар ва турли идоралар тарафидан чет эл нвестицияси бор корхоналар учун қўшимча талаблар киритиш қатъиян тақиқланади, Ўзбекистонга инвестиция киритаётган чет эллик корхоналарнинг ходимлари 12 ой муддатлик ва кўп марталик кириш визалари билан таъминланади ва ҳоказолар.
Аммо, башорат қилиш мумкинки, бу ҳужжатнинг катта фойдаси бўлмайди. Чунки:
Биринчидан, Фармон қонун эмас, чет элликларнинг унга ишончи катта бўлмайди. Иккинчидан, коррупция юқори чўққиларга чиққан ва демократия бўлмаган мамлакатда фармон тугул қонунларнинг ўзи ҳам ишламаслигини чет элликлар жуда яхши билишади. Учинчидан, Ислом Карим Ўзбекистонда бойлар пайдо бўлишига йўл бермаслигини очиқ гапириб келаётгани кўрсатмоқдаки, чет эл инвестициялари асосан давлат корхоналарига таклиф қилинмоқда, демак, чет эллик инвесторлар учун катта инвестиция киритиш кўлами кенг бўлолмайди.