10 April 2012
02:18 -
Шаҳрисабзда газ «заправка» портлади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориевнинг мухбиримизга билдиришича, кеча соат 17.40 лар атрофида Тошкент- Термиз М 39 трактининг Шаҳрисабз тумани Янгиқишлоқ аҳоли пункти ҳудудидан ўтувчи магистрал йўл ёқасида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шаҳобчасида портлаш содир бўлди. Ласетти русумли автоуловига ўрнатилган газ баллони портлаши натижасида шаҳобча опертори Зафар Авазов ҳалок бўлди. Бугун тупроққ берилган бу йигитча Ҳасан Чориевнинг жияни экан.
Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабабли келиб чиққани айтилаётган портлашдан сўнг шахобчада йирик ёнғин чиққан ва шахобчанинг газ қуйиш ускуналари, том қисми ҳамда операторлар кабиналари бутунлай ёниб кетган. Ҳодиса юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланиб кетди.