06 September 2007
03:00 -
23:30 - “Эзгулик”: Судья интернетдан қўрқадими ёки қонундан? (Пресс-релиз № 61, 6 сентябрь 2007) 23:00 - Алматовнинг қариндоши узоқ йилга қамалиши мумкин - Қаҳрамон аёлнинг дараги чиқди 22:00 -

23:30 - “Эзгулик”: Судья интернетдан қўрқадими ёки қонундан? (Пресс-релиз № 61, 6 сентябрь 2007)
Шу йилнинг 5 сентябрида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Зафар Маликов раислигида маҳкама порахўрлик ва мансаб суиистеъмоллигида айбланаётган собиқ судья Абдуворис Исмоиловнинг ишини кўришда давом этди. Суд мажлиси бошланиши олдидан суд биносини қўриқловчи миршаблар даъвогар Шоира Содиқбекованинг тарафдорлари ҳамда суд мажлисига кузатувчи бўлиб келган журналистларнинг ашёларини тортиб олиб, бу ҳаракатларини суд раиси Салоҳидин Сахадиновнинг ички тартиб-қоидалар ҳақидаги йўриқномаси билан изоҳлади.
Суд мажлиси очилиши олдидан раислик этувчи Зафар Маликов эса кузатувчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти кенгаши раиси Абдурахмон Ташановни суд залидан ҳайдаб чиқарди ва судни деярли ёпиқ тарзда олиб борди. Судья мажлис олдидан ғазаб отига миниб, “Биттанг интернетга ёзасан, биттанг радиога гапирасан” дея ўшқирди. Шоира Содикбекова суд раисининг бу конунсизлиги туфайли унинг бундан буён суд ишларини олиб бормаслиги талаб килиб судга норозилик билдирди. Лекин унинг бу конуний норозилиги суд томонидан рад этилиб Даъвогар Шоира Содиқбековага бир неча огоҳлантириш бериб, унинг қонуний вакили Мадина Гафаровани ҳам суд мажлисига қўймади. Суд мажлиси давомида судланувчи А. Исмоиловга ”...балки оқланиб чиқиб кетарсан” дея илтифот кўрсатди. Суд мажлисида кўрсатма ва гувоҳлар сўралиб, жараён давом этмоқда.
Бироқ суд мажлиси давомидаги судьянинг хатти-ҳаракатлари, хусусан, суд мажлисини жамоатчилик назаридан яширинча олиб боришга уриниши унинг одиллиги, адолатлилигига шубҳа уйғотади. Одил судлов принциплари ҳисобланган ошкоралик, объективлик услубининг маҳкамада қўлланилмаслиги суднинг бирёқлама бораётганлигини кўрсатади.
6 сентябрь кунидаги суднинг навбатдаги махкамасида давлат айблочиси судланувчига нисбатан 14 йил камок жазоси куллашни суддан талаб килди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Президент ҳузуридаги Судьяларни танлаш, саралаш ва лавозимларига тавсия этиш олий малака комиссияси эътиборини мазкур масалага қаратиб, порахўрлик ва мансаб суиистеъмоллиги билан боғлиқ ижтимоий хавфли жиноят тафтишида одилликка чақиради.
23:00 - Алматовнинг қариндоши узоқ йилга қамалиши мумкин
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судья Зафар Маликов раислигида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг собиқ судьяси Абдуворис Исмоилов устидан очилган ишни кўришни давом этди. У шу йилнинг мартида 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибс этилган ва мансаб ваколатини суиисътемол қилиш, порухўрликда айбланмоқда. Бугунги мажлисда тарафлар музокарага келдилар. Ишда давлат айблочиси бўлиб қатнашаётган Тошкент шаҳар прокуратураси прокурори гумондорни узил-кесил 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради.
Собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг қариндоши бўлган Абдворис Исмоилов узоқ йиллик қамоқ жазоси олиши мумкин. Чунки мамлакат судлов тарихида давлат айбловчисининг қаҳрига учраган шахс суд томонидан оқланмаган, дейди мухбиримиз.
Қаҳрамон аёлнинг дараги чиқди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, бугун жамият Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Коррупция, уюшган жиноятчилик ва терророзимга қарши кураш бошқармасидан Андижон хунрезлигида ҳукуматни фош этган гувоҳ Маҳбуба Зокированинг тақдири борасида хат олган. Маълум бўлишича, Андижон вилояти Андижон тумани Қумкўча қишлоғида яшовчи Маҳбуба Зокирова тинч-осойишта ҳаёт кечирмоқда, унинг руҳий-жисмоний ҳолати яхши. Демак, интернет тармоғида унинг сирли ғойиб бўлгани ҳақидаги маълумот ва хавотирлар ўринсиз.
ИИВ мулозимига кўра, Маҳбуба янги уйга кўчиб ўтган ва маҳалла фуқаролари йиғини тарафидан кам таъминланган хонадонлар учун ажратиладиган ёрдам пулини олиб турибди. У билан ИИВ мулозимлари суҳбат ўтказишган. Мазкур маълумот Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маҳаллий фаоллари томонидан ҳам текширилиб, тўғрилиги тасдиқланди. Бу хусусда жамиятнинг махсус пресс-релизи тарқатилан (№ 59, 6 сентябрь 2007).
22:00 - Хитой режими делегацияси Тошкентга келди
Мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Умумхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари Хе Лули хоним етакчилигидаги делегация бугун Парламентнинг қуйи палатаси спикери Эркин Халилов билан учрашди. Расмий хабарга кўра, мулоқот чоғида мамлакатлараро муносабатларнинг бугунги аҳволи, барча йўналишдаги алоқалар, хусусан, парламентларо алоқлар хусусида сўз борган. Хитой режими вакили бугунннинг ўзида Сенат раиси ўринбосари Фарруҳа Муҳиддинова қабулида ҳам бўлган.
Тошкентда Сингапур менежменти институти ташкил этилади
Кеча, 5 сентябрда Президент Ислом Карим Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Банклар ассоциацияси таклифи билан Тошкентда Сингапур менежменти институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга кўра, институт мамлакатимиздаги бошқа олий ўқув юртлари учун ўрнатилган стандартларга фаолият олиб боради, унга амалдаги имтиёз в мажбуриятлар татбиқ этилади.
МДҲ режимлари ягона бож тарифларига ўта оладими?
Шу кунларда Москвада бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти Интеграция қўмитасининг 37-мажлисида Божхона иттифоқининг ҳуқуқий базасини яратиш масаласи кун тартибига чиқди. Ҳамжамият Бош котиби Григорий Рапота “Ҳамжамиятга аъзо давлатларнинг ташқи чегараларини мустаҳкамлаш ва қуроллантириш” давлатлараро лойиҳаси ҳақида гапираркан, бу борадаги муаммоларга тўхталди. У ягона бож тарифларига 24 та ҳуқуқий ҳужжат кўрилаётганини таъкидлади.
Кузатувчиларнинг фикрича, Евроосиё ҳамжамиятига аъзо режимлар ўртасида ягона бож тарифларини ўрнатиш, божхона сиёсатини қайта кўриш айрим давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга катта муаммолар туғдиради. Иқтисоди ночор, саноати эса мамлакатни изоляция қилиш эвазига тутиб турилган мамлакат ҳукуматини эгаллаган коррупция бунга йўл бермайди, дейди мухбиримиз.
18:00 - “Россиясиз муҳаббат” сайтимизда
Бугун www.gazeta.ru интернет газетасида Россия Фанлар Академияси Этнология ва антропология институтининг илмий ходими Сергей Абашин билан ўтказилган суҳбат берилган. Газета мухбири Евгений Натаров бу материалга “Россиясиз муҳаббат” (С любовью без России) деб ном бериши ҳам қизиқ. Россиялик олимнинг фикр-мулоҳазалари бизнинг сайт ўқувчилари учун ҳам қизиқ бўлиши мумкин. Бу суҳбат билан сайтимизнинг Актуал Мавзу рукнида танишиш мумкин.
17:00 - “Ҳижрат Сарбони” ҳижратдаги ҳаётини давом эттирмоқда
Шу йил 7 июндаги хабаримизда Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари “Ҳижрат Сорбони” номли газета чиқаришга бошлашганини билдиргандик. Бу кунларда газетанинг 11-сони чиқди. А4 форматда 16 саҳифадан иборат бўлган газетада Ўзбекистонда ва умуман Марказиё Осиёда бўлаётган муҳим воқеалар ёритилган ва уларни таҳлил қилувчи бир қатор мақолалар берилган. Уларниннг аксарияти турли сайтларда чиққан материаллардан иборат бўлса ҳам, бу газета ҳар доим Интернетга кириш имкони бўлмаганлар, хусусан ўзбек қочқинлари учун ахборот олиш манбаи эканлигини тан олиш лозим.
Газетанинг бу сонидаги Алишер Сарбонинг қаламига оид рус тилидаги “Все хотят попасть в рай…” (Ҳамма жаннатга тушишни истайди…”) номли мақола диққатга сазовордир. Унда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати ичидаги баъзи нохуш тенденциялар анализ қилинади, “ҳуқуқ ҳимоячиси” номи остида фаолият олиб бораётган баъзи шахсларнинг фаолияти танқид қилинади. Бу ерда ҳеч қандай исм берилмаган бўлса ҳам, мақоладаги сўзлар эгасини топса керак. Бу мақоланинг тўла матни билан “Ҳаракат” сайтининг Актуал мавзу бўлимида танишиш мумкин.
Бундай газета чиқаришнинг ташаббусчиси ва ҳозир бу газетанинг Бош муҳаррири Алишер Сарбоннинг айтишича, газетенинг электрон версияси электрон почта орқали ва сафдошларнинг Интернет сайтлари орқали кенг тарқалмоқда. Унинг қоғоздаги версияси эса, асосан ўзбек қочқинлари томонидан тузилган “Ҳижрат сорбони” жамоаси (раиси – Анвар Садр) аъзолари ичида тарқатилади.
“Ҳаракат” сайти маъмурияти ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, Алишер Сарбон билан шахсан алоқа ўрнатишга (электрон почта адреси – sarbon53@gmail.com) ва унга маънавий, имкон бўлса моддий ёрдам беришга чақиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения