05 April 2012
03:29 -
Миробод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи порахўрликда айбланмоқда
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Тошкент шаҳар Миробод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Абдуваҳоб Хўжабоев маҳаллий фуқаролардан пора олаётган вақтда Тошкент шаҳар прокуратураси қошидаги Солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти ҳамда МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Миробод тумани Давлат солиқ инспекциясининг навбатчи ходими бу маълумотни тасдиқлади, аммо ишнинг тафсилотларига тўхталмаслигини билдирди.
Маълум бўлишича, солиқчи ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш сингари анъанавий моддалари билан айбланмоқда.
Солиқчилар олган пора миқдори, ҳодиса объекти, ишнинг айни пайтдаги ҳуқуқий ҳолати юзасидан маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения