03 April 2012
21:56 -
Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлиги хавф остида, аммо Миллий Хавфсизлик Кенгашининг бу билан иши борми?
Мамлакатимизнинг хавфсизлигига ташқаридан ҳеч қандай хавф йўқ. Афғонистон ва Покистонда илдиз отган ислом экстремизми бизсиз ҳам Ғарб тарафидан йўқ қилиниши шубҳасиз. Ташқарининг ёрламисиз эса, мамлакат ичида ислом экстремизми ва терроризми ҳеч қачон сезиларли куч бўлолмайди.
Хавфсизлигимизга хавф бошқа ерлардан чиқмоқда. Мана улар.
Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисод чўкмоқда. Ишсизлик 25-30 фоиз атрофида бўлгани сабабли, миллионлаб ўзбеклар Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қилмоқда, миллатнинг асосий қисми мамлакатдан қочиш йўлларини қидириш билан овора. Асрлар бўйи Марказий Осиёда етакчи бўлган Ўзбек миллати ҳеч қандай таъсир кучи бўлмаган одамлар тўдасига айланди. Ўзбекистон раҳабарияти Тожикистон юкаларини ҳудудларимиздан ўтказмаслик, уларга бир газ сотиб, бир сотмаслик каби масхарабоз ўйинлардан бошқа ҳеч нарсага қодир эмаслигини кўрсатиб бўлди. Яқинда Сеулда ўтказилган жаҳон ядровий хавфсизлик саммитини қўйиб туринг, Ўзбекистон Афғонистон бўйича ўтказилаётган оддий форумларга ҳам чақирилмайди. Қўшни Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилганда ововзини чиқаролмаган Ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб бўлди.
Шундай шароитда бугун Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфизлик Кенгаши Ислом Карим раислигида навбатдаги мажлисини ўтказибди. Ўта қисқа расмий хабарда айтилишича, Ўзбекистон ва минтақадаги хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарлар, шунингдек, бу таҳдидларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинибди.
Агарда бу мажлис ростдан ҳам миллий хавфсизлик масалалари билан шуғуланган бўлса, у ерда айнан биз санаб ўтган хавфлар анализ қилиниши ва уларнинг сабабчиси бўлган мавжуд режимни ўзгартириш йўллари қидирилиши керак эди. Тўғрисини айтса, билмаймиз, балки, кўрилгандир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения