03 September 2007
03:00 -
22:30 - Муҳсин Одилов вафот этди - “Ўзбекэнерго” руслар билан икки шартнома имзолади 22:00 - Олтиариқликлар ғалаёни келишув билан битди - Баёрам куни “Айдин жўл”га ўт тушди! 21:30 - Жорж Буш гўё Ислом Карим билан яқинлашишг

22:30 - Муҳсин Одилов вафот этди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, тузилиб қоғозда қолиб кетган Миллий Нажот Қўмитаси асосчиларидан бири Муҳсин Одилов 72 ёшида вафот этди. Муҳсин Одилов собиқ совет замони қаҳрамонларидан бири Аҳмаджон Одиловнинг укаси сифатида Ўзбекистон ССР Олий совети Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимигача кўтарилганди. Акаси Москва десантчилари томонидан ҳибсга олингач, қамоққа ташланди. Президент Ислом Каримнинг муруввати билан озодликка чиққан Муҳсин ака ҳаётининг сўнгги йилларида сиёсий мухолифатнинг 53-54 чилар қаноти билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, Миллий Нажот Қўмитаси деган лўттибоз жамиятга асос солди. Кейинчалик Қўмита номи 53-54-чилар тарафидан ўзлаштириб олинди, Муҳсин ака эса ҳаётининг сўнгги йилларида христианликнинг “Иегова шоҳидлари” сектасига ўтди ва уни ривожлантириш билан машғул бўлди.
Илойим марҳумнинг тупроғи енгил бўлсин!
“Ўзбекэнерго” руслар билан икки шартнома имзолади
Бугун, 3 сентябрда “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси матбуот хабарчилари тарқатган маълумотга кўра, компания русларнинг қўлида бўлган "Запорожтрансформатор" ширкати билан икки йирик шартнома имзолади. Қиймати 13 миллон АҚШ долларига тенг шартномага мувофиқ, ўрис компанияси тўрт йирик кучланишли тарнсформатор ҳамда турли минтақаларимизда жойлашган иссиқлик электр станцияларимиз учун 6 та реактор етказиб бериши лозим.
22:00 - Олтиариқликлар ғалаёни келишув билан битди
Бугун Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокимлиги биноси ёнига тўпланган оломон озиқ-овқат нархларининг муттасил кўтарилиб бораётганлигидан норозилигини изҳор этди. Намойишчилар ёнига чиққан ҳокимлик вакили одамларни тинчлантириш, бозор иқтитсодиёти шароитида доим қийин бўлгани ҳақида ваъзхонлик қилиб, оломон билан музокара қилишга эришди. Воқеа шоҳидларининг таъкидлашича, саросима ва қисман ғазабдаги одамлар нон ва гўшт нархларининг ошишига чидаб бўлмаётганини таъкидлашарди. Ҳокимлик вакили оломонни шаштидан қайтариб, одамларни аста-секин тарқатишга эришган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Фарғонада оддий мол гўшти нархи 5 АҚШ долларидан ошган, ун нархи эса 1 долларни ташкил этади. Оддий оби нон чорак доллардан ошиб кетяпти. Бу қаҳатчилик Тошкент сари ўрларкан, нон шаҳрининг айрим массивларида тушдан кейин нон тақчиллиги сезилмоқда. Бу эса нонхўр халқда ҳақли норозиликларга сабаб бўляпти, дейди мухбиримиз.
Баёрам куни “Айдин жўл”га ўт тушди!
Пойтахтдаги Миллий боғда Ислом Карим ва бошқа ҳукумат аъзолари истиқлол тантаналарини байрам қилиб, рақсга тушаётганида Нукусдаги марказий “Айдин жўл” бозорига ўт кетди. Катта қийинчиликлар билан бартараф этилган ёнғиндан кўрилган зарар ҳақида ҳозиргача гапирилгани йўқ. Нукус шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши матриалларига кўра, бир неча тужжорлар ўзаро зиддиятлар натижасида бозорга ўт қўйган бўлишлари ҳам мумкин, дейди мухбиримиз. Шуни айтиш керакки, ўрта асрлар колоритини эслатувчи бозор расталари ёнғинни ўчиришга халақит берган ва кўплаб фуқаролар бу фалокатдан жиддий талофат кўришган.
21:30 - Жорж Буш гўё Ислом Карим билан яқинлашишга уриняпти
Бугун АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Ислом Каримга йўллаган қутлови ҳақида ёзган маҳаллий матбуотчилар Қўшма Штатлар Президенти ўзимизнинг режимбошига яқинлашишга ҳаракат қилаётганини таъкидлашган. Ҳатто бу кампанияга ўрисларнинг нуфузли РИА-Новости ахборот ширкати ҳам қўшилиб, истиқлолнинг 16 йиллиги муносабати билан йўлланган мактубдаги терроризмга қарши кураш, демократия ва бозор ислоҳотлари борасидаги ҳамкорликни Ислом Карим шахсига эътибордек талқин этади.
Ўзбек мухолифатчилари Стокголмни забт этишди
Мамлакатда истиқлол тантаналари “базм” қилинаётган пайтларда мухолифатнинг “Бирлик” ва “Эрк” партиялари фаоллари Швеция пойтахти Стокголмдаги Риксдаг майдонида анчайин йирик пикет ўтказдилар. Ўзбекистон ичида фаолиятларини тўхтатиб бўлган “Эрк”нинг 53-54 чилар қаноти фаоллари томонидан ташкил этилган пикетда “Бирлик”чилар билан биргаликда мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам иштирок этишди. Пикетчилар талабига кўра, Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан яна-да кескин талаблар қўйиши, Швед ҳукумати эса Иттифоқнинг бундай қарорга келишида босим ўтказиши лозим.
Пикетчиларнинг ғазаби, Ўзбекистондаги мазлум халқ изтиробини тушуниш мумкин, аммо ЕИ санкциялари оқибатида ЕИ - Ўзбекисгн муносабатларининг салкам ноль ҳолатига келиб қолганини ҳам назардан қочирмаслик лозим. Албатта, бундай аҳволдан Каримов режимигина манфаат кўрмоқда, шу боисдан ҳам ЕИ маъмурлари табиатан аламзада ҳуқуқ ҳимоячиларининг талабини ҳам ҳисобга олган ҳолда узоққа мўлжалланган стратегик қарорга келиши лозим, дейди мухбиримиз.
19:00 - Россияда 2 декабрда бўладиган навбатдаги парламент сайловлари ва Ўзбекистон
Россия Федерациясининг прзиденти Владимир Путиннинг кеча эълон қилинган фармонига кўра, бу мамлакатнинг Давлат Думасига навбатдаги сайловлар шу йил 2 декабрда ўтказилади.
АҚШ ва Ўзбекистон каби давлатлардан фарқли ўлароқ, Россияда сайлов куни аввалдан маълум эмас. У давлат раҳбарининг махсус фармони билан белгиланадиган сайлов кунидан камида 3 ой аввал эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сайловлар ўтказиладиган кун Конституцияда белгиланган. Бу кун - сайланадиган органнинг ваколатлари битадиган йил декабрь ойининг учинчи ўнкунлигининг биринчи якшанбасидир. Сайлов кампаниясининг бошланиши Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) тарафидан сайланадиган органнинг ваколати тугамасдан камида 3 ой аввал олдин эълон қилиниши керак.
Иш бошидаги Ўзбекистон президентининг ваколатлари шу йил 22 январда тугади, демак, МСК ўтган йил 22 октябрдан аввал сайлов кампаниясини бошланганини эълон қилиши керак эди. Бу иш қилинмадими, демак, Ўзбекистон қонунлари кўпол шаклда бузилмоқда. Шунинг ўзи келаётган президент сайловининг натижларини бекор қилиш учун асос бўлолади.
Россияда бу йилги сайловлар илк марта фақат партиялар номзодларининг рўйхатлари бўйича ўтказилади. Бир мандатли сайлов округлари бўлмайди. Демак, бундан буён Россияда сиёсий ҳаёт фақат партияларнинг қўлида бўлади. Давлат Думасига кириш учун сиёсий партия сайлов қатнашчиларининг 7 фоизидан кўпининг овозини олиши керак. 7 фоизли тўсиқни жуда кўп майда партиялар ўтолмайдилар. Шу сабабли, Россияда майда партияларнинг куни битди деса бўлади, улар бир-бирлари билан бирлашиш йўлига ўтишга мажбурлар.
Қизиғи шундаки, аҳвол оғир бўлишига қарамасдан, рус демократлари бирлашиш йўлида жиддий қадамлар қилаётганлари йўқ. Ўнг Кучлар Иттифоқи (СПС) лидерларидан бири Борис Немцовнинг фикрича, “араблар яҳудийлар билан келишиши мумкин, аммо асосий демократ партиялар – Яблоко ва СПС келишолмаса керак”.
Одамлар ўртасида ўтказилаётган сўровномаларнинг натижаларига кўра, бу йилги сайловларда Давлат Думасига 4 партия – “Бирлашган Россия”, Коммунистик партия, “Адолатли Россия” ва Либерал Демократи Партия ўтса керак. Кутилмаганда СПС, Яблоко ва “Россия партиотлари” ҳам 7 фоизли тўсиқдан ўтишлари мумкин. Кўриниб турибдики, СПС ва Яблоко бирлашса, Думага бемалол кира олишади, аммо бирлашишмайди, якка-якка мағлубиятга учрашни афзал кўришади.
Бу масалада Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри ўхшашлик қидириб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Чунки, Ўзбекистонда фақат бир партия – “Бирлик” реал кучга эга. Демак, бу ерда бирлашиш муаммосини - қолган кучларни “Бирлик” Партиясига қўшилиши шаклида кўриш ва ҳал этиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения