30 March 2012
13:09 -
Нурсултон Назарбой яна даволанишга кетдими?

Бугун ўша амалиёт воқеасининг давоми деса бўладиган янги саргузашт бошланганга ўхшайди.
Қозоқларнинг расмий давлат хабар агентлиги Казинформ бугунги ишини бир жумладангина иборат бўлган хабар тарқатишда бошлади: “Президент матбуот марказининг билдиришича, давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев қисқа муддатли таътилга кетди”.
Тахмин қилиш мумкинки, у яна Германияга бориб, ўша амалиёт билан боғлиқ бўлган даволанишларни давом эттиради ва ҳеч нарса бўлмагандек, душанба куни ишида пайдо бўлади. Табиий, унинг соғлиғи масаласида кутилмаган бошқача сценарийлар ҳам бўлиши мумкин.