29 March 2012
03:08 -
Жаҳон Банки Ўзбекистонга $180 млн қарз берaди

Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такуя Каматанинг айтишича, замонавий электросчетчиклар ва бошқа “ақлли технологиялар” электр энергиясининг ишлатилишини яхши назорат қилиш имкони яратади. Бу нарса электр тарқатувчи ширкатлар учун ҳам истеъмолчилар учун ҳам фойдали бўлади.
Давлатнинг расмий ахборот воситалари бу муҳим воқеа хусусида сукут сақлашар экан, жуда тафсилотли хабар uzdaily.uz сайти тарафидан фақат рус тилида тарқатилибди. Қаранг, кунига бир нечта хабар тарқатиш билан шуғулланадиган қўғирчоқ сайт “истаса”, ҳар қандай хабар топиш имкониятига эга.
Расмда - Жаҳон Банкининг Вашингтондаги бош қароргоҳи.