28 March 2012
00:34 -
Шаръий никоҳлилар ЗАГСга келтирилади
Адлия вазири ўринбосари Қўчқор Тоғаевнинг таъкидича, яқин орада шаръий никоҳ билан ўзаро турмуш қуриб, ҳаёт кечираётган шахслар Фуқаролик ҳолатларига далолатнома ёзиш (ЗАГС) бўлимлари ёки маҳалла қўмиталарига келтирилади ва расман никоҳдан ўтказилади. Вазир ўринбосарининг таъкидича, ўтган йилнинг ўзида мамлакат бўйлаб шаръий никоҳ билан умумий рўзғор юритаётган 14 минг 543 оила аниқланган, уларнинг аксарияти адлиячилар таъсири ёки босими остида расман никоҳланган.
Адлиянинг мулозими шаръий никоҳни ҳуқуқий муносабатлар ва қонуний жавобгарликдан қочиш ўлароқ баҳолаган.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатво бўлимига кўра, маҳаллий имомлар ва уламоларга расмий никоҳ шартномасини кўрмай никоҳ ўқиш таъқиқланган. Шунга қарамай шаръий никоҳ ҳоллари ортиб бормоқда ва энг қизиғи, бу эстафетада миршаббошилар, давлат ҳокимятининг бошқа ката-кичик амалдорлари етакчидир, дейди мухбиримиз. Чунки Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кўп хотинлилик жиноий жавобгарлика асос бўлади.