24 March 2012
01:28 - Ҳамза тумани ҳокими Шуҳрат Абдуқодиров лавозимидан четлатилди
Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳокими Шуҳрат Абдуқодиров халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидан сўнг лавозимидан бўшатилди. Унинг ҳозирда ишсиз экани, аммо тез орада пойтахтнинг янги ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг ўринбосари этиб тайинланиши айтилмоқда.

Маълумки, айнан Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари ўша сессиясида вақтинчалик шаҳар ҳокими бўлиб турган Раҳмонбек Усмонов ҳақиқий ҳоким қилинганди. Янги ҳоким ўзига янги команда тузаётганини ва Шуҳрат Абдуқодировниўзига ўринбосар қилаётганини тушуниш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону