23 March 2012
03:32 -
Халқаро ташкилотларнинг Берлиндаги кўзбўямачилиги, ёхуд Санжар Умаров қийноқлар масаласида ҳукуматни танқидчисими?

Бироқ шу йилнинг 1 мартида Германия пойтахти Берлинда ўтказилган анжуманда Ўзбекистондаги қийноқлар масаласи муҳокама қилинган, ва афсуски, халқаро ташкилотлар ташкил этган бу анжуманга нафақат “Эзгулик”дан, балки Ўзбекистондан ҳеч ким бора олмади. Тўғрироғи, ташкилотчилар немис жамоатчилиги эътиборини Ўзбекистондаги бу муаммога қаратиш мақсадида АҚШда истиқомат қилаётган Санжар Умаровни таклиф этишди. Шу билан гўё бир анжуман ўтказилиб, халқаро ҳамжамият эътиборига муаммо аҳамият ва кўлами ҳавола этилди.
Албатта, Санжар Умаров шахсига ҳуқуқ ҳимоячилари ўлароқ хусуматимиз бўлиши мумкин эмас. У балки сиёсатчи, ажойиб инсондир. Қолаверса, “Эзгулик” унинг қамоқдан озод қилиниши масаласида бир неча марталаб ҳукумат билан олишган, эзгуликчилар унинг ҳимояси учун бир неча марта у сақланган Навоий қамоқхонасига бориб келган. Унинг поймол қилинаётган хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб халқаро минбарларда баёнотлар берилган.
Аммо гап қийноқлар каби муҳим мавзу хусусида бораркан, Берлиндаги тадбирга, маълум муддат қамоқда ётиб чиққан бўлса ҳам, Ўзбекистон қамоқхоналридаги аҳвол ва қийноқлар масаласига ортиқча эътибор бермаётган, бир неча йилдан бери хорижда яшаётган шахсни таклиф этиш мақсадини англаш қийин. Санжар Умаров машҳур «Нью-Йорк Таймс» газетасига берган интервьюсида Ўзбекистонда қийноқлар хусусий ҳол экани, қийноқлар тергов ва қамоқхона маъмурларининг ташаббуси билангина қўлланишини гапириб, феълан ҳукуматни оқлашга интилган инсонку! Унинг бу чиқишдан сўнг бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари жунбушга келиб, қийноқларнинг Ўзбекистонда систематик аҳамият касб этиши, бунга айнан тўғридан-тўғри ҳукуматнинг айбдорлигини таъкидлашган ва Фарғона.Ру интернет нашрида Умаровга қарши мулоҳазаларини баён этишган, бу инсоннинг асл юзини очиб беришган.
“Эзгулик” сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукуматининг турли структуралари томонидан қатор муаммоларга дуч қилинди. Офисига ўғри тушди, жаримага тортилди. Икки забардаст фаоли қамоқхоналарда ўтирибди, кўпчилик фаоллар хорижга кетишга мажбур бўлди. Шунга қарамай фаолиятини давом эттирмоқда, ўз сўзини айтишга уриняпти.
Бироқ логотипи фотосуратда кўринаётган ташкилотларнинг қийноқлар муаммосига жиддий ёндашмаётгани, Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро ҳамжамият олдидаги муқомига ҳамоҳанг ҳаракатланаётгани ажабланарлидир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения