22 March 2012
12:49 - Ўзбекистонда 45 минг 383 нафар маҳкумга амнистия қўлланилибди
Ўтган йили Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси - Сенат томонидан Конституция қабул қилинганининг 19 йиллиги муносабати билан берилган амнистия натижаларини Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси маълум қилди. Қўмитага кўра, 45 минг 383 нафар маҳкумга амнистия қўлланилган, қамоқ ва тергов ҳибсхоналаридан бор-йўғи 1958 киши озод қилинган. Қолганларнинг қамоқ муддати камайтирилган.

Озод қилинганлар орасида сиёсий эътиқоди ва касбий профессионал фаолити учун қамалган фуқаролик жамияти вакиллари йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону