22 March 2012
05:52 -
Чехия вазири ва элчиси Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Марказига келибди, бу икки шахс ўз тарихини биладими?
Расмий хабарларга кўра, Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Роман Масарик ва бу мамлакатнинг Бош вазир ўринбосари, айни замонда Ташқи ишлар вазири Карл Шварценберг Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Марказини зиёрат қилиб, Марказнинг раҳабари Акмал Саид билан учрашибди.
Маълумки, бу Марказ - Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилмаслиги учун ҳеч нарса қилмаган масхарабоз ташкилотдир, қўшни Қирғизистонда қирғиз фашитслари ўзбекларни қирғин қилганда, оғзини ҳам очмаган миллат хоинарининг, муқаддас Ўзбекистон тупроқларида дафн этилишга ҳам ҳаққи бўлмаган ифлосларнинг ўчоғидир. Роман Масарик ва Карл Шварценберг шу нарсани ҳам билмайдиларми, билсалар буни Марказ раҳбари Акмал Саидовга айтдиларми? Нима учун улар ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, “Эзгулик” жамияти вакиллари билан учрашишга ҳаракат қилмадилар?
Дарвоқе, 1968 йили Совет Армиясининг қўшинлари Чехословакияни ишғол қилганда, айнан Совет ҳуқуқ ҳимоячилари Кремль олдида чехларни ҳимоя қилиб, норозиик акцияси ўтказишганини билишадими? Билишса, нима учун инсон ҳуқуқлари Ўзбекистонда оммавий шаклда бузилаётгани ҳақида халқаро ташкилотлар, хусусан, ўшанда Чехияни ҳимоя қилган намойишчилардан бири – Людмила Алексеева тарафидан берилаётган баёнотларга эътибор беришмайди?
Чехия ҳукумати, биринчи навбатда, Чех элчиси бу саволларга жавоб бериши шарт бўлгани каби, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари элчидан жавоб талаб қилишлари ҳам шартдир.