22 March 2012
03:05 -
Наврўзнинг зароастиризм аломатларидан бири – оловдан сакраш эканлиги ва Абдураҳи Пўлатнинг бир хотираси

Бугун Шонлиурфа шаҳрида ўтказилган Наврўз байрами қутламаларида вилоят волийси (губернатори) Дурсин Али Шоҳин Наврўз гулханини шахсан ўзи ёқди ва биринчи бўлиб унинг устидан ўзи сакради (расмда).
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 1925 дан 1991 йилгача Наврўзни қутлаш тақиқланланган эди. Очиқ айтилмаса ҳам, бу байрам форс ва курдларники деб ҳисобланарди. 1991 йилдан кейин Туркия ҳукумати Наврўз бошқа туркий мамлакатларда ҳам азалдан қутланиб келишини халқ ичида кенг тарғибот қилишга уринди, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат.
Мен Туркияда яшаётган йилларимдан биридаги Наврўз байрамида мени ва Жаҳонгир Муҳаммадни шундай тарғибот ишлари олиб бориш учун Ван вилоятига таклиф қилишганди, дейди у. Биз у ерга бориб турли учрашувларда қатнашишдан ташқари, маҳаллий телеканалларнинг бири уюштирган суҳбатда ҳам иштирок этиб, ҳатто Совет замонида ҳам ўзбеклар Наврўзни байрам қилганлдарини гапирганмиз ва кўпчиликни ҳайрон қолдирганмиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения