20 March 2012
04:33 -
Кутилгандек бўлди: Ўзбекистонда ленинча субботникка 17 млн одам чиққани эълон қилинди

Тахмин қилиш мумкинки, гап икки кун ҳашарга чиққанлар ҳақида кетмоқда. Агар шундай бўлса ҳам, якшанба куни 9 млн одам ҳашарга чиққани иддао қилинган бўлади. Хуллас, хабарчиликдаги масхарабозликнинг чегараси йўқ Ўзбекистонда.
Дарвоқе, Президент Ислом Карим ҳам ўзи субботникка чиқиб, Ленин каби елкасида хода ташидимикан? Ҳали бундай хабар чиқдими-чиқмадими, билмаймиз, балки, чиққандир, мухбирларимиз кўрмай қолгандир.