19 March 2012
04:28 -
Останкино телемаркази олдидаги митингчилардан 100 кишини полиция ушлаб кетди

Митингчиларнинг қўлларида “НТВ – зўравонлик, тўнкалик ва ёлғон” каби сўзлар ёзилган плакатлар бор эди, улар бу сўзларни айтиб бақиришарди ҳам.
Шаҳар Ички ишлар Бошқармасининг билдиришича, митингчилардан 100 киши турли полиция бўлимларига олиб кетилган, уларни рухсатсиз митинг уюштиришда айблаб, маъмурий протоколлар тузилган ва кейин улар қўйиб юборилган. Энди уларнинг иши маъмурий судда кўрилади.
Қўлга олинганлар ичида мухолифат лидерлари, “Адолатли сайловлар учун!” митинглариниг ташкилотчилари Сергей Удальцов и Борис Немцов бор.
Маълумки, Сергей Удальцов 10 мартда Янги Арбатдаги митингдан кейин ҳам ушланган, 10 кунга маъмурий қамалган, аммо 1 кундан кейин 1 минг сўмлик жарима билан озод қилинганди. Энди у яна қамалса керак.