16 March 2012
23:47 -
Афғонистонда вертолёт тушди, 12 турк аскари ҳалок бўлди

Ҳалокат Қобулнинг яқинидаги Баграм шаҳарчасида юз берди. Вертолет, кўринишидан, маҳаллий бойнинг замонавий уйи устига тушган. Кучли портлаш натижасида уйнинг бир қисми ёниб ва бузилишидан ташқари, бу уйда бўлган 4 киши ҳам ҳалок бўлгани айтилди.
Маълумки, Афғонистонда 1800 га яқин турк аскари бор. Улар тўғридан-тўғри жангга кирмасдан, ёрдамчи соҳаларда хизмат қилишади.