Азиз ўқувчи! Бугунги қахрамонимиз бир вақтлар мехнат фаолиятини оддий чилангарлик ва ҳайдовчилиқдан бошлаб, бирмас учта олийгоҳни аъло баҳоларда тамомлаб, илм даргоҳларида ёшлар тарбияси билан банд бўлган ва уларга яхшилиқ ва ёмонлиқ хақида таълим берган, қелиб чиқиши асли Янгийўллик Рахмонбердиев Акмал Каримбердиевичнинг кирдикорларини фош қилишга бағишланади.
Акмал, Каримберди домланинг оиласида дунёга қелди, рахматли домла уни ҳалол едириб, ҳалол ичирди, бироқ у халқимиз орасида "от изини той босади" деган нақлга амал қилмай отасининг "тузига тупурган" йигит бўлиб етишди. Бугун эса у инсонлар номини булғаш, уларга лой чаплаш ва ҳалол инсонларни ўзининг ёлғондан иборат бўлган уйдирмалари билан обрўсизлантиришга, товламачилик ортида бойлиқ орттиришга ружу қўйди. "Илоннинг ёғини ялаган" Акмал Каримбердиевич ёш бўлишига қарамасдан бир неча халқ хизматчиларини тухматлар ёмғири остида қолдириб, уларни асоссиз равишда ишдан бўшатишларига, бир нечтасини эса бевақт тушакка михланиб қолишларига "ҳисса" қўшишга улгурди.
Бир вақтлар оддий чилангар бўлган бу кимса, бугун Ўзбекистан Республикаси Президенти Аппаратининг ишлар бошқармасида масьул лавозимда фаолият кўрсатмоқда "Кўрмаганни кўргани қурсин" нақли Акмалбек сингари ошиғи олчи бўлган "қаламкаш" тухматчиларга қарата айтилган бўлса ажабмас, албатта. Ўз хизмат вазифасидан бойлик орттириш ва инсонларга озор беришда фойдаланаётган Акмал Каримбердиевич иймонни ҳам четга суриб қуйиб ва ён атрофига бир қанча қалами уткир манқуртларни йиғиб, товламачилик ортидаги "тадбиркорлик"ни йўлга қўйгани, қайси ахлоқ қоидаларига тўғри келади?
Қахрамонимиз иймонини йўқотган инсон десак хато бўлмайди, албатта чунки у 2007 йилда "Ҳаж" зиёратини амалга ошириб, ҳожи бўлишига қарамасдан иймон йўлини унутди. Алалхусус Акмалбекнинг ўз ҳамтовоқлари билан "буюртма" шикоятлар тайёрлаш орқали данғиллама уйлар, ҳар кунга чойхоналар ва ўз нархини 100-200 АҚШ доллар деб баҳоловчи "фоҳишалар" қўйнидан чиқмай қолиши унинг келгусидаги юришларига куч-ғайрат қўщди.
Энди у, хизмат вазифасига хилоф равишда ўзи ишлаётган Президент Аппаратидаги, вазирликлар ва қўмиталарда хизмат қилаётган раҳбар ходимларнинг шахсий ва уй телефонлари, уларнинг яшаш манзиллари хақидаги маълумотларни ҳамтовоқларига бериш орқали янгидан-янги уйдурма шикоятларни улар манзилларига жўнатилишини ва ушбу шикоятларнинг ижобий натижага эришишигача бўлган жараёнларнинг устида ўтирадиган "кураторга" айланиб қолди.
Афсус, сени йигит дейишга ҳам тилим бормайдию - Акмалбек, на илож агар отанг тирик бўлганда бу қилмишларинг учун сен "оқпадар" номини олишинг аниқ эди.
Мўмай бойлик топиш йўлини ўрганиб олган Акмал ўз фаолиятини барча соҳаларда гуллаб кетишини ўйлаб, 2010 йилга қадар "Юнусобод" масжидининг мутаваллиси, яъни молиячиси лавозимида ишлаган Махаматов Рахматжон сингари "ўлаксахўрлар" кучидан фойдаланиб, масжид имомларини қўрқитиш ва товламачилик қилиш орқали бойликларини кўпайтиришга ва фарзандлари камолини кўришга харақат қилмоқда Рахматжон Махаматов хам асли қасби ўқитувчи бўлган бўлиб, 2000 йилда "Юнусобод" масжидга ишга тайинлангач, 2000-2009 йиллар оралигида ушбу ерда имом хатиб лавозимида фаолият юритган А.Хайдаров, АСайфутдинов, М.Маматқулов, Н.Ҳасанов ва Х.Додиров сингари меҳрибон инсонларга шундай ёмонлик кўрсатдики, натижада улар ўз хоҳишлари билан масжидни тарк этдилар. Р.Махаматов ушбу даврда масжид ҳисобига келиб тушаётган хайру-эҳсон ва ҳадялар ортидан данғиллама уйлар ва мол-мулклар орттириб, Акмал Каримбердиевич сингари казо-казо идоралардан ҳамтовоқлар ҳам топишга ва улар ёрдамида ўзига қарши чиққан юқорида номлари саналган барча имомларни ишдан бўшатилишига эришди.
Масжид имомлари, вазирлик ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ходимларининг устидан ташкиллаштирилаётган ҳар галги уйдирма ва туҳматлар ортида Акмал Каримбердиевичнинг борлиги турли идораларда «ўлаксахўр» Махаматов қаламини янада ўткирланишига ва бу товламачиликлар ортидан топилган бойликларни 50/50 асосида бўлинишини одатий тусга киритиб қўйди. Акмал Каримбердиевич эса «лўлини эшагини суғоргину пулини ол» нақлига амал қилиб, ҳар галги натижали овлардан тушган «кўкатлардан» яхшигина улуш олиб турадиган бўлди. Хатто у, сўнгги вақтларда чойхона ва давраларда давлатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва бугунги кунда эришаётган ютуқларимиздан нолиб гапирадиган қилиқ чиқариб, кези келиб у кутаётган бошқарув тизими қарор топганда уни масъул лавозимлар кутаётганлигини ҳамтовоқларига уқтираёггани уни кимлардан экан деб уйлашга ундайди.
Рахмонбердиев Акмал Каримбердиевичнинг кўп сохали фирибгарлиқ фаолияти унинг фарз амалларидан бири бўлган "ҳаж" зиёратига борувчилардан "сизларни навбатсиз юбортираман", деб 1500-2000 АҚШ доллар олиши, шунингдек, 2004 йилдан бошлаб Жанубий Корея давлатида меҳнат қилиш учун кетаман деб юрган бир неча ён атрофидагиларидан 4000 АҚШ долларидан йиғиб, уларни алдаб келганлиги, боланинг ошиғи олчи эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, иймонини етти қават кўрпача тагига бекитган бу ярамас, масжидлар атрофида қора қузғун сингари изғиб, ўз номини жума номозларда қўшиб ўқилишини, бирор-бир масжидда қуришлиш ишлари бошлангудек бўлса, ўзи ишлаётган Аппарат номи ва гувоҳномасидан фойдаланиб, қурулиш фирмалари раҳбарларини қўрқитиш орқали ўзига таниш дуконлардан қурилиш ва таъмирлаш буюмларини олдиришнинг ҳам уддасидан чиқаётгани уни "урғочи шайтон" тусига кирганлигидан далолатдир.
Акмал Каримбердиевич раҳбарлигидаги уюшган тўданинг найрангларидан азоб чеккан инсон қолмаган шекилли, у ўз фарзандлари тарбияси билан банд бўлган мактабгача таълим муассасасининг ходимларини ҳам тинч қўйгани йўқ. Шоввоз Акмалнинг айтганини ҳозиру-нозир қилишга кўмаклашаётган Рахматжон Махаматов сингари «олтин қалам» сохибларининг борлиги, инсонлар тинчини бузиб улар хаётини қоронғуликка айлантирмоқда. Унинг бу кирдикорларини ёзишдан мақсадим, бу қаби инсон қиёфасидаги манқуртларни давлатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилаётган идоралардан қувилиши, агар лозим топилса тегишли қонунларимизда кўрсатилган жавобгарликка тортилишидир.
Бироқ, бизни ёлғиз савол қийнамоқда, Акмал Рахмонбердиев шу даражада қутириб кетган бир вақтда у фаолият юритаётган шундай нуфузли идоранинг масъул ходимлари ва унга бевосита раҳбарлик қилаётган инсонлар наҳотки унинг бу қилмишларидан бехабар бўлишса? Ишониш қийин ёки улар ҳам оддий халқ сингари Акмалбек найрангларидан қўрқиб қолишканмикан ёки улар ҳам қаҳрамонимиз хирмонидан туз-ош еганлиги учун индашмаётганмикан, буниси энди бизга қоронғу азиз мухлис.
"Юнусобод" маҳалласи қавми
“Ҳаракат” таҳририятидан: Агарда Ўзбекистонда ошкоралик бор бўлиб, далат идораларида ифлос иш қилаётганларнинг кирдикорларини очиб ташлашга йўл берилган бўлса эди, биз текширилмаган фактлардан иборат бу хатни эълон қилмаган бўлардик, имконимиз бўлса, бу фактларни текширардик.
Аммо, Ўзбекистонда бунга имкон йўқ. Шу сабабли, бу хатни борлигича эълон қилмоқдамиз. Давлатнинг расмий идоралари бу хат тўғри эмаслигини исботласалар, раддия беришга ҳам тайёрмиз.