14 March 2012
03:09 -
Ислом Карим миршаббошининг Тошкентдалигини билдирдими ёки...
Сўнгги икки ҳафтада Ўзбекистон жамоатчилиги орасида ака-ука миршаббоши, яъни Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов ҳамда укаси Жамшиднинг ғойиб бўлгани ҳақидаги узун-қулоқ гаплар одамларнинг росмана муҳокама мавзуига айланганди. Буни қарангки, ғойиб бўлгани айтилаётган мамлакат осойишталиги тимсоли 10 март куни роса 60 ёшга тўлибди ва у таваллуд санаси муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” орденига лойиқ кўрилибди. Бу ҳақдаги Президент фармони, табиийки, матбуотда эълон қилингани йўқ, аммо мукофотнинг тантанали топширилганига гувоҳ бўлганлар бор.
Ўзбекистонда ҳеч нарса бекорга бўлмайди. Миллатнинг қонини ичиш билан машғул бўлган мтршаббошининг ғойиб бўлгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳам, унинг Ислом Каримнинг қўлидан мукофот олганини кўрганлар борлиги ҳақидаги ривоятлар ҳам.