07 March 2012
22:04 -
Ниҳоят АҚШ элчиси Жорж Крол ҳам Ташқи ишлар вазирлигида

Бугун АҚШ элчиси ҳам Ташқи ишлар вазирлигига келибди. Давлатнинг расмий агентликлари, хусусан, вазирликнинг “Жаҳон” агентлиги суст сақлар экан, ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтлари учрашув ҳақида бир неча сатрлик умумий гаплар тарқатишмоқда. Нимамиш, элчи Жорж Крол билан икки томонлама муносабатлар ҳақида фикр алмашилган эмиш. Фикр аламашишда Ўзбекистон тарафидан ким иштирок этгани ҳам айтилмайди, табиий. Ҳар ҳолда вазирнинг ўзи бўлса керак.
Ўзбекистон тарафи бу масалада мум тишлаши мумкин, лекин ошкоралик тарафдори бўлган АҚШ элчилиги ҳам оғиз очмайдими? Кўрамиз.