06 March 2012
03:48 - Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Яхшибой Очилов бугун Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Ҳар ҳолда қашқадарёликлар Очиловни фуқароларга бирмунча ғамхўр, одамшаванда шахс сифатида эслашади, деди Қарши шаҳрида чоп қилинадиган “Посбон” газетаси журналистларидан бири мухбиримизга.

Сирдарёнинг собиқ прокурори Баҳодир Абдувалиев эса Бош прокуратурадаги ўртамиёна лавозимлардан бирига ўтказилган. Унинг ишдан кетганига суюнганлар кўп бўлди, вилоят қароқчилар маконига айланиб улгурганди, дейди вилоятдаги ҳуқуқ ҳимоячилари.

Прокурорларнинг ўрин алмашиши ушбу соҳада катта янгилик бўлмаса ҳам, Сирдарёдан келган янгилик – вилоятдаги муҳитнинг бироз ўзгариши нуқтаи назаридан фойдалидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону