10 August 2007
03:00 -
21:00 - “Эзгулик”нинг Марказий бошқаруви мажлиси бўлиб ўтди - Миршаббошилар Ўшда учрашишди 20:00 - Карим Масимов ягона энергетика тизимини яратишга киришди - Ҳарбий машғулотларда Ўзбекистон ҳам иштирок этади 8:00 - ГБРдан

21:00 - “Эзгулик”нинг Марказий бошқаруви мажлиси бўлиб ўтди
Жамиятнинг Матбуот маркази томонидан тарқатилган хабарга кўра, бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқарувининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бошқарув аъзолари деярли тўлиқ таркибда иштирок этишди. Мажлисга давлат ҳокимият идоралари, хусусан, Адлия вазирлиги мутасаддиларининг расман таклиф этилганига қарамай улар келишмади. Оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамият фаоллари жамият бошқарув органи мажлисини кузатиб боришди. Жамиятнинг шу пайтга қадар фаолияти таҳлилий нуқтаи назардан кўздан кечирилиб, тегишли қарор ва тўхтамларга келинди. Марказий бошқарув аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди.
Хусусан, жамиятнинг фаолияти хусусида ахборот берган раис Васила Иноятова жамият томонидан эълон қилинган баёнотлар, пресс-релизларга тўхталди. Жамият томонидан эълон қилинган йиллик ҳисобот ва Андижон фожиасининг икки йиллиги борасида чиқарилган маърузада белгиланган долзарб вазифаларни эслатди. “Эзгулик”нинг ҳуқуқ ҳимоячилигида муайян қаътий стратегия ва тактика асосида фаолият олиб бораётгани, бу жамоатчилик томонидан эътироф этилаётгани айтди. Ўз фаолиятлари борасида ахборот берган вилоят бўлимлари раислари мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари борасидаги аҳвол, жойлардаги муаммо ва уларнинг ечимларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, жамият бошқарувчилари мажлисида мамлакатимиздаги ҳуқуқ ҳимоячилиги ва унинг аҳволи, ҳуқуқ фаоллари фаолиятига муносабат ҳам муҳокама этилди. Жумладан, ГБР (тезкор аксилтаъсир гуруҳ) фаолияти борасидаги мулоҳазалар тингланиб, тегишли қарорга келинди. Жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг кўзини бўяб келаётган гуруҳ аъзоларининг “Эзгулик” фаолиятига зимдан зарба беришга уриниши, ҳукумат ва кучишлатар тизим вакиллари наздида жамиятни ўта сиёсийлашган ташкилот сифатида кўрсатишга ҳаракат қилгани, провакацион чақириғи эътироф этилди. ГБР аъзоларининг бошданоқ нўноқ фаолияти, муайян стратегия ва фаолият тизимининг мавжуд эмаслиги, плагиатлик касали тилга олиниб, “Эзгулик” фаолиятида бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймасликка келишилди.
Миршаббошилар Ўшда учрашишди
Кеча, 9 августда Ўзбекистон ва Қирғизистон ички ишлар идоралари раҳбарларининг кечиктирилган учрашувлари ўтказилган. Бу ҳақда маълум қилган "24.kg" ахборот ширкати ўзаро мулоқотлар чоғида чегарадош ҳудудларда милиция ходимларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уюшган жиноятчилик, сепаратизм ва диний-экстремизм муаммолари муҳокама нишонида бўлганини таъкидлайди. Учрашувларда иштирок этган Ўзбекистон ва Қирғизистон ИИВлари девонининг оператив раҳбарлари ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун иккала томон иштирокида қўмита ташкил этишга келишиб олишган.
Мазкур қўмита аъзолари ўз-ўзидан чегара ҳудудидаги ички ишлар идораларининг нозирлари ҳисобланади, дейди мухбиримиз. Мазкур учрашувлар қўшни мамлакатлар ҳукуматлари изни билан ўтказилгани боис ҳам қўмитага ҳатто ҳарбийлар ҳам ахборот беришлари назарда тутилган. Учрашувларда ҳозирча нима ҳақдалиги маълум бўлмаган 2008-10 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка оид протокол ҳам имзоланган.
20:00 - Карим Масимов ягона энергетика тизимини яратишга киришди
Ўтган хабарларимизда Қозоғистон Бош вазири Карим Масимовнинг Ўзбекистонга ташрифидан сўнг минтақада ягона энергетика тизимини яратиш кун тартибига чиққани ҳақида маълум қилгандик. Бугун, 10 августда Казинформ ахборот ширкати Карим Масимовнинг бу борада амалий ҳаракат бошлагани, яъни Қирғизистонда Қамбар ГЭСининг қурилиши Қизил Ўрда ва Жанубий-Қозоғистон вилоятларидаги сув заҳираларига қанчалик таъсир ўтказишини ўрганишга фармойиш берганини маълум қилди. Маълумотларда Қирғизистон саноат, энергетика ва ёнилғи вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги тегишли вазирлиги ҳам ягона энергетика орзусида амалий қадамлар қўяётгани айтилади.
Ҳарбий машғулотларда Ўзбекистон ҳам иштирок этади
Бугун-эрта ҳарбийларимиз Урумчидаги Шанхай ҳамкорлик тишкилотининг "Tinchlik missiyasi-2007" аксилтеррор амалиётларида қатнашиш учун жўнаб кетади. Россия –Хитой ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур ҳарбий-амалий машғулотлар чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий амалиётларни ўтказиш бўйича мутасаддиларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтади. ШҲТ Қуролли кучлари Бош штаби ўтказаётган машғулотлар гарчанд тинчлик мақсадларини кўзлаган бўлса-да, буни қутбланаётган дунёда ўзига хос пўписа деса ҳам бўлади, дейди мухбиримиз.
8:00 - ГБРдан чиққан Дилмурод Саййид ҳуқуқ ҳимоячисимиди?
ГБР (русча - Группа Быстрого Реагирования, ўзбекчасига – Тезкор акстаъсир қилувчи гуруҳ) ташкилотининг тузилгани ҳақида биринчи бўлиб шу йил 3 июнда бизнинг сайтимиз хабар берганди. Иккинчи хабар ҳам бизнинг сайтимизда берилди. 11 июлда берилган бу хабарга кўра, Ўзбекистондаги мавжуд тузум билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканликларини очиқча сўзлаган ГБРчилар “Эзгулик” жамиятини, уни ҳукумат ёқтирмайди деган рўкач билан, ўз таркибларидан чиқаришди.
Шу қадами билан ГБР ўзининг кимлигини кўрсатиб бўлганди. Кўпчиликни шу саволгина қизиқтирарди: ўзини виждонли ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист қилиб кўрсатаётган Дилмурод Саййид бунга қарши исён қиладими ва ГБРни тарк этадими?
Бир ойча вақт ўтишига қарамасдан Дилмуроддан нидо чиқмади. Бу орада ГБР номидан эълон қилинаган бир доклад Татаристондаги сайтдан бутунлигича кўчириб олингани маълум бўлди ва шу билан бу ГБР деганлари шармандаларча тамом бўлди.
Ва ниҳоят Дилмурод Саййид бу ташкилотдан чиққанини эълон қилиб, бир хат тарқатди. Бу хатнинг қуйидаги нуқталаригина аҳамиятга эга.
1. “Эзгулик”нинг ГБРдан чиқарилгани ва унинг сабаблари нафақат қораланмайди, балки мутлақо тилга ҳам олинмайди.
2. ГБР номидан эълон қилинган доклад бировлардан кўчириб олингани қораланмайди, аксинча бу фактни фош қилган ва қоралаганлар қораланади.
3. Муаллиф “ҳуқуқ ҳимоячиси” атамасини билмасидан олдин ҳам ўз фаолияти билан феълан ҳуқуқ ҳимоячиси бўлганини ва шундай бўлиб қолажагини иддао қилади.
Биринчи ва иккинчи пунктларда айтилган масалаларни Дилмурод Саййиднинг виждонига ҳавола қилиб, 3-чи пунктга изоҳ бермоқчимиз. Чунки, фикримизча, бу изоҳ етарлича принципиал бўлиб, фақат Дилмурод Саййид эмас, яна анча-мунча одамлар учун фойдали бўлади.
“Ҳуқуқ ҳимоячиси” иборасига унга кирувчи сўзларнинг маъносидангина келиб чиқиб қарасак, ҳамма мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам адвокатлар, прокурорлар, милиция хизматчилари, судьялар, уларнинг фаолиятига оид мақола ёзувчи журналистларнинг кўпчилиги ҳақиқатдан ҳам ҳуқуқ ҳимоячиларидир. Демократик жамиятларда санаб ўтилган тоифадаги одамларнинг ҳаммаси оддий фуқароларнинг ҳуқуқларини қонунлар доирасида ҳимоя қилишади. Лекин уларни ҳеч ким “ҳуқуқ ҳимоячиси” деб атамайди.
Чунки “ҳуқуқ ҳимоячиси” ифодаси Дилмурод ўйлаётганидек оддийгина иккита сўз эмас, у махсус атамадир. Бу атаманинг маъносини тушунишдан аввал қуйидагиларни идрок этмоқ лозим.
Диктаторлик ва авторитар режимларда ҳуқуқни ҳимоя қилиши керак бўлган органлар айнан ҳокимиятнинг буйруғи билан бу ҳокимиятга мухолиф бўлган ёки қандайдир сабаблар билан уни танқид қилаётганларнинг ҳуқуқларини поймол қиладилар. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ўзи ҳокимиятнинг топшириғи билан ҳуқуқни бузаётгани учун, бундай ҳокимият доирасида адолат қидириб бўлмайди. Ана шу ҳолларда бугун “ҳуқуқ ҳимоячилари” деб аталаётган одамлар ишга тушадилар. Улар масалани кенг жамотчиликка маълум қиладилар, бутун дунёга бонг урадилар, норозилик намойишлари ўтказадилар ва шу каби қадамлар билан босим ўтказиб, ҳокимиятни мамлакат қонунларига риоя қилдириш учун ҳаракат қиладиар. Шу сабабли, ҳуқуқ ҳимоячилари амалда ҳокимият билан курашадилар ва феълан мухолифатчилардир. Ҳуқуқ ҳимоячилари мухолифатдан, сиёсатдан узоқ туриши керак деб даъво қилаётганлар, аслида, ҳукуматнинг тегирмонига сув қуйишади, уларни муҳокама қилиш эса алоҳида мавзудир.
Ҳокимият билан олишмаётган одамларга нисбатан адолатсизлик қилинаётган бўлса, уларни мавжуд адолат системаси доирасида ҳимоя қилиш имконияти ҳар доим бўлади. Бунинг учун яхши адвокатлар ёллаш, керак бўлган ҳолларда расмий оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш ва бошқа йўллар қидириш мумкин. Ҳимоя қилинаётган одам ҳокимиятнинг рақиби ёки душмани бўлмаса, ҳокимият бундай фаолиятнинг йўлини тўсмайди. Тўғри, ҳар бир одамнинг шахсий душманлари бўлиши мумкин ва улар адолат системасини ўз фойдаларига ишлатишга уринишлари табиий. Лекин биз бу ерда ҳокимият, давлат бундай ҳолларда адолат устиворлиги учун қилинаётган ишларга тўсқинлиқ қилмаслигини гапирмоқдамиз.
Шулардан келиб чиқиб, Дилмурод Саййид аввалги журналистик фаолиятини “ҳуқуқ ҳимоячиси” сифатида кўраётгани хато эканлигини энди ҳар ким тушунса керак. У ҳеч қачон “ҳуқуқ ҳимоячиси” атамаси маъносида ҳуқуқ ҳимоячиси бўлмаган. У ҳозир ҳуқуқ ҳимоячисига айланиш ниятида бўлса, уни ҳеч бир истеҳзосиз, чин кўнгилдан олқишлаш лозим.