04 March 2012
01:07 - Боксчимиз Баҳодир Мамажонов АҚШда ғалаба қозонди, лекин бу ҳақда расмий ўзбек матбуоти жим
Расмий матбуотнинг эҳтиёткорлиги шубҳасиз ринг қироли Руслан Чагаевга муносабат ҳамда бокс мавзусининг бир қадар нозик масалага айлангани билан боғлиқ, дея тахмин иқлади мухбиримиз. Аксинча, ўтган куни Огайо штатининг Коламбус шаҳрида ўтган жангда ҳамюртимиз Баҳодир Мамажоновнинг WBC йўналишидаги илк ғалабаси шов-шув қилиниши лозим эди.

Америкалик Майкл Кларк устидан ишончли ғалабага эришган боксчимиз истиқболи порлоқ бўлиши мумкин, боиси унинг рақиби Майкл Кларк тажрибали, 46 жангнинг 40 тасида ғалаба қозонган машҳур спортчи.

Бироқ масаланинг эҳтимолий жиҳати ҳам борки, Баҳодирни ҳам Русланнинг тақдири кутаётган бўлса ажабмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону