03 March 2012
07:14 - Dow Jones индекси бу ҳафта ўзгармади ҳисоб
Кеча унинг қиймати бор-йўғи 3 поғанага тушган бўлса, бутун ҳафта давомидаги тушиш 6 поғана бўлди. Яъни, Dow Jones қандайдир барқарорлик босқичида турибди. Энди унинг қиймати 12977. У ҳали ҳам психологик 13 минглик тўсиқдан ўтолмади.

Экспертларнинг фикрича, ўтган йилги АҚШда дефолт, еврозонада беқарорлик хавфи орқада қолди. Фондлар бозори бироз ўзига келгач, кескин ўсишни кутиш керак.

Dow Jones индексининг ортиши биринчи навбатда бойларнинг бойлигини оширади. Аммо, коммунистчасига ёки ислом-каримчасига бойлардан қўрқиш аҳмоқликдир. Иқтисоднинг мотори кўп ҳолларда бойларнинг мамлакат иқтисодига инвестициялари бўлади. Унинг фойдасини эса, ҳамма кўради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону