01 March 2012
00:21 -
Қирғизистон президентининг алжирашларини тўхтатиш, унинг Бишкекдаги америкаликларнинг Транзит Марказига узатилган қўлини кесиш керак
Икки кунлик расмий ташриф билан Москвага келиб, Россия Президенти ва Бош вазири билан учрашган Қирғизистоннинг раҳбари Алмазбек Атамбай оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Эхо Москвы” радиосига берган интевьюси сиёсатдан узоқ одамнинг алжирашларидан ҳеч фарқ қилмайди. Кўриниб турибдики, яқин-орада давлат бўлолмайдиган Қирғизистон яқин-орада президент бўлоладиган лидер чиқаришга ҳам қодир эмас.
Алмазбек Атамбайнинг Манас аэропортидаги америкаликларга тегишли Транзит Марказига ташланиши, уни 2014 йилда бекитишга ваъда беришлари - Москва ва Пекинга ёқиш учун қилинаётган ҳаракатлардир. Унинг русларга тегишли ҳарбий базаларни ҳам бекитиш ҳақидаги гаплари эса, вақтинчалик сафсатадан бошқа нарса эмас. Мақсад - “Биз фақат америкаликларнинг эмас, ҳамма чет элликларнинг базаларига қаршимиз” деган фикр билан америкаликлар олдида ўзини оқлаш. Аслида, Транзит Маркази ёпилса, у русларнинг базаларини дарҳол унутади.
Транзит Маркази Афғонистонда олиб борилаётган ислом терроризмига қарши урушда муҳим роль ўйнамоқда. Терроризм америкаликлардан ҳам кўпроқ, Марказий Осиё давлатларига хавф солаётгани сабабли, Алмаз Атамбайнинг ҳаракатларини террористлар фойдасига қилинаётган иш деб ҳисоблаш керак.
Терроризм хавфи Ўзбекистон устида ҳам осилиб турибди. Ислом Карим ўз вақтида Хонобод авиабазасини америкаликлардан олиб қўйиб, айнан ўзбекларга қарши иш қилган эди. Энди Алмазбек Атамбай унинг изидан кетмоқчими?
Ишлар шундай давом этаверса, Ислом Карим ва Алмазбек Атамбай кабилардан тезроқ қутилиш ўзбекларнинг асосий вазифаси бўлиб қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения