29 February 2012
04:05 -
ТВда турк сериаллари намойиши давом этади
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистон ТВда турк сериалларининг эфирдан олиб ташланиши масаласи ўзбек телетомошабинларида норозилик кайфияти уйғотган. Ҳатто бу борада ТВга бир неча ўн минглаб қўнғироқлар бўлгани айтилмоқда. Олиб ташланиши оммавий ахборот воситаларининг етакчи мавзуларидан бирига айланган сериаллар кейинги ҳафтадан бошлаб яна эфирга чиқа бошлайди. Бу борада Тошкентдаги Турк маданияти маркази ҳамда телерадиокомпания маъмурияти ўртасида келишувга эришилган.
Сериалларнинг олиб ташланишига Турк маданияти марказининг фильмлар учун пул талаб қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда. ТВ маъмурияти эса масалаги техник носозлик дея изоҳ берганди, дейди мухбиримиз.
Сериалларнинг олиб ташланишига Турк маданияти марказининг фильмлар учун пул талаб қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда. ТВ маъмурияти эса масалаги техник носозлик дея изоҳ берганди, дейди мухбиримиз.