23:30 - Абдураҳим Пўлат: Фондрайзерлик фаолиятимиз ҳам давом этмоқда 22:00 - Адлия вазирининг рутбаси ошди - Қўшни миршаббошиларнинг учрашуви қолдирилди 21:00 - Ҳоким ёш бол
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ўтган йилнинг охирида “Ҳаракат” журнали ва мухолифатнинг фаолияти учун юрт ташқарисида яшаётган ватандошларимиздан хайрия тўплаш жараёнини бошлагандик. Шу жараён яхшими-ёмонми, ҳар ҳолда давом этмоқда.
Охирги вақтда, xайрия тўплаш (фондрайзерлик) вазифасини бажараётган Uzbekistan Associates – Harakat номига 2 кишидан 100 ва 50 долларлик чеклар келди. Биттаси Миссури, иккинчиси Иллинойс штатидан келган чеклардан xайрия юборганларнинг исми маълум. Эълон қилиш учун ижозат сўрамаганимиз сабабли, уларнинг исмини очиқламаймиз. Лекин, уларга чуқур миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.
Кўп марта қайтарилганидек, халқимизда иижтимоий-сиёсий руҳдаги ишлар учун ҳайрия тўплаш анъанаси йўқ. Биз шу анъанани яратиш учун ҳам ҳаракт қилмоқдамиз ва аминманки, уни яратимиз.
Ҳозир Ўзбекистондаги мавжуд тузумдан норозилар кўп. Бундайлар мамлакатимизда катта ўзгаришлар бўлишини интозиорлик билан кутмоқдалар. Лекин уларнинг ичида бу ишни кимдир бажариши керак деб абстракт шаклда ўйлаётганлар ҳам кўп.
Бу ишни ҳаммамиз биргаликда қилишимиз лозим. Ҳар қандай ўзгаришнинг биринчи қадамлари ҳаётимизга ошкоралик олиб келиш билан бошланади. Шуни тушунганимиз учун бу кунда Ўзбекистонда ягона бўлган мустақил нашр – “Ҳаракат” журналининг тиражини кескин ошириш устида ўйламоқдамиз. Бугун бизга келаётган хайрияларни шунинг учун ишлатамиз. Бу йил Ўзбекистонда президент сайловлари бўлишини ҳисобга олсак, ҳукуматдан мустақил бўлган “Ҳаракат” журнали каби оммавий нашрнинг аҳамияти қанчалик буюклигини тушуниш мумкин.
Бизга ёрдам қўлини чўзганларга яна бир марта миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, бошқа потенциал спонсорларга мурожаат қилиб, бу хайрли ишга қўшилишга чақирамиз ва керакли маълумотларни билдирамиз.
1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
22:00 - Адлия вазирининг рутбаси ошди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Фозилжон Отахоновнинг лавозими яна кўтарилди. У вазирликдан Президентнинг ташкилий кадрлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланди. Отахонов Адлия вазирлигини ҳам узоқ бошқаргани йўқ, дейди мухбиримиз.
Айни пайтда, Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини назорат қилиш бўйича Давлат маслаҳатчиси Анвар Набиевнинг рутбаси пасайтирилиб, у Республика Бош прокурорига ўринбосар этиб тайинланди. Андижон қатли омидаги “жасорати”, буюртма тергов матриалларини тайёрлаб, халқаро жамоатчиликка тақдим этган Набиев (аввал ҳам Бош прокурор ўринбсари эди) Давлат масалаҳатчиси лавозими билан сийланганди.
Қўшни миршаббошиларнинг учрашуви қолдирилди
Кеча, 2 августда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган Қирғизистон ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирларининг учрашуви номаълум муддатга кечиктирилди. Бишкеклик журналист Ирина Ермакованинг таъкидлашича, учрашув Ўзбекистоннинг миршаббошиси Баҳодир Матлубовнинг ташаббуси билан барбод қилинган. Учрашувда минтақавий хавфсизлик, экстремизм ва чегараолди вазият ҳақидаги масалалар муокама этилиши режалаштирилганди.
21:00 - Ҳоким ёш болаларни машинада босиб кетди
Сурхондарё вилояти ҳокими Зиёдулла Эшмуродовнинг Сариосиё — Термиз трассасида келаётган Mersedes 600 русумли хизмат машинаси йўлда икки болани босиб кетди. Воқеа гувоҳларининг мухбиримизга айтишича, кортежда ҳоким билан бирга вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳам бўлган. Болаларнинг бир воқеа жойида жон бергани, иккинчиси эса туман шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилгани айтилмоқда. Мухбирмизнинг бу ҳодиса ҳақидаги сўровига Сурхондарё вилоят ИИБ йўл-патрул хизмати навбатчилик қисми рад жавобини берди.
Ўзбекистонда амалдорларнинг тез-тез йўл ҳаракати билан боғлиқ жиноятларни содир этиши кузатилади, аммо улар жазосиз қолиб кетаверади, дейди мухбиримиз. Мисол учун, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сойлиқ қишлоғида яшовчи Баҳодир исмли йигитни Ислом Каримнинг қизи Лола минган кортеж ўлдириб кетгани ҳақида хабар қилгандик. Яқинда интернет саҳифаларида Тошкент вилояти Бўка тумани прокурори ҳам 3 яшар болани ўлдириб қўйгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Аммо натижа мазкур жиноятлар билан боғлиқ тафсилотлар бости-бости бўлиб кетаверади.
Исроил элчилигида террор қурбонлари хотирланди
Исроилнинг мамлакатимиздаги элчилигида 2004 йил 30 июлда элчихона биноси олдида содир этилган террор қурбонлари хотирланди. Элчиликнинг қўриқлаш бўлими ходимлари бўлган Вячеслав Макаров ҳамда Озод Саляховлар ёд этилган анжуманда элчи Ами Мел терроризмнинг ёвузлик экани, унга қарши курашаётган Исроил в Ўзбекистоннинг муқаррар ғалаба қозонишини таъкидлади. Анжуманда Ўзбекистон томонидан таниқли уламо, шайх Абдулазиз Мансур (!?) иштирок этганлиги айтилоқда.
20:00 - Деҳлида беш нафар ўзбек аёли танфурушликда айбланмоқда
Маҳаллий полиция хабарига кўра, шаҳар департаменти нозирлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида беш нафар танфурушлик қилаётган ўзбекистонлик жувонлар ҳибсга олинган. Дастлабки сўроқлардан сўнг бу юртдошларимиз Ҳиндистон пойтахтига фоҳишалик қилиш учун келишганини тан олишган. Бироз чалкаш маълумотларга кўра, бу аёлларни Ҳиндистонга олиб борган, танфурушликка мажбур қилган Фарида Карабаева исмли 43 ёшли қўшмачи аёл товламачилиги учун жавобгарликка тортилган.
Миллий Банк Хитойдан кредит ундирмоқчи
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Хтиой Тараққиёт Банкининг 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитини ундиришни кўзламоқда. Хусусий бизнес лойиҳалари доирасида технологиялар етказиб бериш учун ажратиладиган мазкур Хитой кредитини олиш шу йилнинг кузида амалга оширилиши мумкин. Банки мутасаддиларининг таъкидланишича, мазкур Хитой кредит линиясидан 2006 йили ҳам 9 йиллик муддат билан 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя ундирилган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения