28 February 2012
00:39 -
Покистон ва Буюк Британия бош ҳарбийлари Тошкентга келишмоқда, бу тасодифми? Мухолифатга фойдаси борми?
Йўқ, тасодифмас, дейди мухбиримиз. Тахмин қилиш мумкинки, ҳарбийларнинг Тошкентга серташрифлиги Афғонистон масаласи, Эрон режими ва терроризм муаммосининг яна устивор аҳамият касб эта бошлаганини билдиради.
Расмий хабарларда айтилишича, бугун Тошкентга келаётган Буюкбритания Мудофаа вазири Филипп Хаммонд (расмда) ва Покистон Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғи генерал Шами Винни Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идораларда ўзаро ҳамкорлик, хавфсизлик ва ҳарбий алоқаларга оид масалаларни муҳокама қилишади. Музокараларнинг энг муҳим нуқталари тор доираларда ўтиши, кўтариладиган масалаларнинг ҳаммаси ҳам кенг жамоатчиликки билдираверилмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, Ўзбекистоннинг бундай мулоқотларада қатнашиши олқишланиши керак.
Масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Ўзбек мухолифатчилари Ўзбекистоннинг халқаро жараёнларга тортилиб бораётганидан фойдаланишга ўрганишлари лозим. Айниқса, ҳозир қайтадан оёққа туриш ва мухолифатни бирлаштириш босқичида. Маълумки, “Бирлик” раҳбарияти ҳаммани ўз атрофида бирлаштириш политтехнологиясини эълн қилган ва шу йўналишда изчиллик билан иш олиб бормоқда.