25 February 2012
04:18 - Бу дунё шунақа ўзи: Бир турк Фейсбукда ҳисоб очган хотинини ўлдирди
Истанбулнинг Пендиқ маҳалласида яшайдиган 26 ёшли Сезар Йилмаз Фейсбукда ҳисоб/аккаунт очган 19 ёшли хотинига аччиқ қилиб, уни тўппончаси билан иккита ўқ отиб ярадор қилди, дейилади Туркия матбуотида тарқатилган хабарда. Ўқ овозларини эшитган қўшнилар полиция ва тез ёрдам чақиришган. Лекин Бейза исмли бечора аёлни қутқариш имкони бўлмаган.

Уларнинг икки боласи борлиги, Сезар охирги вақтда ишсиз эканлиги ҳам хабарларда айтилади.

Ишсизлик ҳам одамни талвасага солиши мумкин, аммо Фейсбукда аккаунт очди дея ўз болаларининг онасини ўлдириш ақлга сиғмайдиган нарса. Начора, Оллоҳ бу дунёни шундай яратган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону