30 July 2007
03:00 -
23:30 - Туркия ўзбекистонликлар учун виза тартибини бекор қилишида Абдураҳим Пўлатнинг роли - Энди мамлакатимизда украинларнинг янги дипломати фаолият юритади 22:30 - ШҲТга аъзо мамлакатлар ўз ҳудудидаги террорчи ташкилотлар

23:30 - Туркия ўзбекистонликлар учун виза тартибини бекор қилишида Абдураҳим Пўлатнинг роли
Бугундан бошлаб Туркия ҳукумати туркийзабон мамлакатлар қатори ўзбекистонликлар учун виза тартибини бекор қилди. Бу ҳақда айтилган Туркия элчилиги матбуот хабарномасида мамлакатнинг Ўзбекистон билан тил, тарихий, маданий ва ижтимоий алоқлари узоқ ўтмишга бориб тақалиши, шу боисдан Туркияга кириш тартиби бир томонлама бекор қилингани баён қилинади. Шунингдек, матбуот хабарномасида Туркиянинг "Rasmiy gazeta"сида эълон қилинган маълумот ҳам ўрин олган. Унга кўра, Туркияга 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга йўл олган турист ёки йўловчи визадан озод қилинади.
Туркия ҳукуматининг бу саховатини суиистеъмол қилувчи ўзбекистонликлар топилиши мумкин, аммо барибир бу буюк ижобий қадам. Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Туркияликлар учун виза нархини қиммат қилиб қўйгани учун, Туркия ҳам Ўзбекистонга қасд қилиб, бизнинг фуқаролар учун виза нархини 100 доллар қилиб қўйганди. Энди нима ўзгарди экан?
Бу хусусда “Бирлик партияси раиси Абдураҳим Пўлат шундай дейди:
- Мен шу йил январь ойида Туркияда бўлганимда пойтахт Анқарада Туркия Буюк Миллат Мажлиси аъзолари ҳамда хукумат одамлари билан учрашганман ва виза масаласини ҳам алоҳида кўтарганман. Ўшанда уларга: “Сиз виза нархини ошириб қўйган Ўзбекистон ҳукуматига аччиқ қилиб, ўз визангиз нархини кўтардингиз. Шу билан Каримовдан қасд олдик, деб ўйласангиз хато бўлади. Зотан унинг мақсади Ўзбекистон-Туркия алоқаларини тамомийла бузиш. Сизнинг бу қадамингиз Ўзбекистон расмийларига ҳеч қандай таъсир қилмайди, оддий ўзбеклар эса, виза қимматлиги сабабли Туркияга келолмайдилар. Ўзбекистон ҳукуматидан ўч олишнинг энг яхши йўли - ўзбекистонликлар учун Туркияга визани текин қилиб қўйиш”, дегандим. Уларнинг ҳаммаси таклифимни тўғри деб топиб, эски танишим, Туркия Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гулга менинг саломларимдан ташқари бу таклифимни ҳам етказишга ваъда беришган эди. Мен ўйлайманки, менинг ўша таклифимдан йўлга чиққан Туркия ҳукумати фақат Ўзбекистонга эмас, ҳамма туркийзабон мамлакатлар фуқароларига визанинг ўзини йўқ қилиб қўйган.
Айни замонда, бу масаланинг шу шаклда битишига Туркияда яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларининг натижаси ҳам таъсир қилган бўлса керак. Маълумки, янги парламентга умумтуркчилик ғояларини байроқ қилиб кўтарган Миллиётчи Ҳаракат Партияси (МҲП) ҳам кирди. Бу партия аввалги сайловларга нисбатан 2 марта кўп овоз олди ва ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясига кекин мухолифатчлик қилишини билдирмоқда. Туркийзаабон мамлакатларга визани бекор қилиш қарори МҲПга ёқадиган қарор. Демак, ҳукумат мухолифатнинг фикрларига қулоқ соложагини намойиш ҳам қилмоқчи.
Энди мамлакатимизда украинларнинг янги дипломати фаолият юритади
Куни кеча Украина Президенти Виктор Ющенко Вячеслав Похлавскийни мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Вячеслав Похлавский украин дипломатлари орасида бирмунча танилган, обрў-эътиборга эга шахс бўлиб, унинг Ўзбекистондаги фаолиятига ишонч билан қаралмоқда.
22:30 - ШҲТга аъзо мамлакатлар ўз ҳудудидаги террорчи ташкилотлар номини овоза қилмоқда
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Бишкекда ўтган ёпиқ мажлисидан сўнг оммавий ахборот воситаларида ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудидаги террорчи ташкилотларнинг номилари рўйхати очиқланди. Хусусан, Қирғизистон Диний ишлар Департаменти раҳбари Тўғонбек Калматовга кўра, диний террорчи ташкилотлар рўйхатига Ул-сура олий ҳарбий мажлиси, Ал-Қоида, Ал-Жиҳод, Биродар мусулмонлар, Лашкари Тайба ҳамда Туркистон Ислом партияси сингари жамоалар ҳам киритилди. Умуман, дейилади маълумотларда, ҳозирги кунда Россия ҳудудида 17 та, Ўзбекистонда 24 та, ва ҳатто Хитойда 6 та шундай террорчи ташкилотлар мавжуд. Бу эса ШҲТга диний эркинликларга қарши кураши, ҳўл-у қуруққа баравар ўт қўйиш учун маънавий ҳуқуқ беради.
Ўзбекистонликларнинг 97 фоизи миллатлараро тотувликдан хурсанд
Ўтказилган ижтимоий сўровларга кўра, ўзбекистонликларнинг ҳар юзтадан 97 таси мамлалакатдаги миллатлараро туотвликдан рози эканнликларини билдиришган, деб ёзади вақтли матбуот. Буларнинг барчаси оқил сиёсатдон Ислом Карим бошқарувининг маҳсули эмиш. Сўровда қатнашганларнинг 93 фоизи режимбошини мамлакатдаги фаровонлик ва турғун вазиятнинг гаранти сифатида кўраркан. Мазкур маълумотнинг тўғри-нотўғрилигидан қаътий назар аҳолининг 97 фоизи миллати ва аймоғидан қаътий назар зулм ва қабоҳатдан норозиликда бирдамлигига шубҳа йўқ.
Ягона энергетик ҳудуд бунёдга келади(ми)?
Қозоғистон ҳукумати раҳбари Карим Масимов Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона энергетик ҳудудни яратишга келишганини таъкидлади, деб ёзади Интерфакс ахборот ширкати. Карим Масимовга кўра мазкур мамлакатларнинг тегишли вазирликлари ҳатто бу ҳақда фармойиш қабул қилганлар. “Аввал эришилган келишувлар юзасидан Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг хос вазирликлари билан электр энергетикаси тизимида музокараларни давом эттиришни урғулайман” деди бугун, 30 июлда Остонада ўтган ҳукумат мажлисида Масимов.
Бироқ Ўзбекистон тарафи илгари ҳам бундай кўплаб ташаббусларни синдиргани, бундай ғоя ва битимларни чиппакка чиқарганини Масимов билармикан? Нурсултон Назарбойга шунчаки антипатияси туфайли Ўзбекистон президенти бир пайтлар бутун бир Жанубий Қозоғистон вилояти аҳолисини электр энергиясидан маҳрум қилганди. Демак, Ислом Каримнинг биргина хурмача қилиғи билан бу ғоя ҳам йўққа чиқарилиши мумкин, дейди мухбиримиз.
21:00 - Туркиядаги парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинди
Бугун Туркия Марказий Сайлов Комиссияси шу йил 22 июлда ўтказилган Туркия Буюк Миллат Мажлиси сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди.
Уларга кўра, шу кунгача ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясидан 341, Жумҳурият Халқ Партиясидан 112, Mиллиётчи Ҳаракат Партиясидан 71 миллатвакили (депутат) сайланган. Бундан ташқари 26 нафар мустақил миллатвакили ҳам Туркия парламентига кирган.
Сайловлардан кейин Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг вакили профессор Меҳмет Ўзўндер автомобиль ҳалокатида ўлгани учун Туркия Буюк Миллат Мажлиси келааётган шанба куни 349 миллатвакили билан очилади ва шу куни миллатвакилларининг расмий онт ичиш маросими ўтказилади.