21 February 2012
00:22 - Ўзбекистонда 517 километр узунликдаги йўллар таъмирланади
Бу ҳақда “Ўзавтойўл” ширкати матбуот хизмати маълум қилди. Шу йили таъмирланадиган 517 километрлик йўлларда амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари учун 920,7 миллиард сўм миқдорида сармоя ажратилган. Сармоядаги Ўзбекистон йўл фонди улуши 680,7 миллиард, Осиё Тарақиёт Банки улуши 198,4 миллиард ва Ислом Тараққиёт Банки улуши эса 41,5 миллиард сўмга тенгдир.

Таъмирлаш ишлари асосан 4 та асосий автомагистиралларда олиб борилади: “Қўнғирот-Бухоро-Навоий-Самарқанд-Ташкент-Андижон”, “Самарқанд-Ғузор”, “Бухоро-Қарши-Термез” ҳамда “Бухоро-Олот” трассалари.

Таъмирлаш ишларини немисларнинг GP Papenburg компанияси ва Жанубий Кореянинг POSCO Engineering and Construction ширкатлари амалга оширади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону