18 February 2012
18:03 - Ислом Карим устидан кулиш ниятимиз йўқ, ростдан ҳам, Ўзбекистонда таълим соҳасига бюджет ҳаражатининг 35 фоизи ажратилади, аммо масхарабозликни фош этишга мажбурмиз

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бизга ишонинг, Ўзбекистон президентининг хар бир нутқи ва Ўзбекистон ахборот воситаларининг ҳар бир хабари устидан, тирноқ остидан кир қидиргандек, камчилик қидириб, уларнинг устидан кулиш, чет элда туриб мухолифатчиликка даъво қилаётганларнинг мазохист сайтлари ва Озодлик, ББС, Америка Овози радиоларининг масхарабозликларини фош қилиш - бизга теккан касаллик эмас.

Бизга қўйса, аслида, улар билан ишимиз ҳам йўқ.

Биз ўзбекнинг биринчи ҳақиқий хабар агентлигини яратаётганимиз билан фахрланамиз. Бу ишимизда бошқалар тарқатаётган хабарларни, манба кўрсатиб, кўчириб олишдан ҳам уялмаймиз. Мана, масалан, Ўзбекистоннинг ҳамма ахброт воситалари тарфидан тарқатилаётган хабарнинг қисқача мазмунини берамиз.

 

Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш учун ҳаражатлар
Ялпи Ички Муҳсулотнинг 12 фоизини ташкил қилади
 

 

 

Кечагина Тошкентда ўтказилган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” номли халқаро конференциянинг очилишида нутқ сўзлаган Президент Ислом Карим Ўзбекистонда мактаб таълими 7 тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилаётгани, мустақиллик йилларида олий ўқув юртларининг сони икки марта ортиб, бугунги кунда мамлакатимиздаги 59 та университет ва олий ўқув юртида 230 мингдан зиёд талаба таълим олаётгани, Болалар Спортини Ривожлантириш Жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қарийб 1500 та энг замонавий, барча ёшлар фойдаланиши мумкин бўлган болалар спорти объекти барпо этилгани каби статистик маълумотлардан ташқари, қуйидаги муҳим факт ва рақамларни ҳам эълон қилди.

“Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар Ялпи Ички Маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этаётгани ва бу тизимнинг Давлат бюджети харажатларидаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этиши ўз-ўзидан мазкур соҳага қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол тасдиғи ҳисобланади.

Шу ўринда таълимни ривожлантиришга йўналтирилган хорижий техник ёрдам ҳажмининг тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Ўтган даврда бу борадаги ёрдам 500 миллион доллардан ошиб кетди. Бу ҳақда гапирганда, биринчи навбатда, Осиё Тараққиёт Банкининг салкам 290 миллион доллар маблағи, Жанубий Корея ҳукуматининг 110 миллиондан ортиқ, Жаҳон банкининг 33 миллион, ОПEК фонди, Саудия фонди, Ислом тараққиёт банкининг 42 миллион, Германия ҳукуматининг “КфВ” банки орқали йўналтирилган қарийб 20 миллион ва бошқа донорларнинг 100 миллион доллардан ортиқ ёрдамини қайд этиш лозим.”

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли ўқувчилар! Қаранг, ҳаммани хурсанд қилиши керак бўлган ажойиб нутқ. ЯИМ - Ялпи Ички Маҳсулотнинг 10-12 фоизи, бюджет ҳаражатларининг 35 фоизи таълим соҳасига, демак, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг келажагини порлоқ қилиш учун сарфланмоқда. Чет элликлар ҳам тамошабин бўлиш билан чекланишмаяпти – 500 млн долларлик ёрдам беришибди.

Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари бу нутқни оқишлаб, дўппиларини осмонга отишмоқда. Тўғри қилишмоқда, қаранг, бюджетнинг 35 фоизи, ЯИМнинг 10-12 фоизи таълимга ажратилса!! Биз ҳам бу олқишларга қўшиламиз, албатта.

Аммо, аҳмоқ муҳбиримизнинг таҳлилига қаранг.

Хўп, чет элликларнинг ёрдами 500 млн доллар экан, ўзимиз бюджетдан ажратаётган маблағ қанча? Бунинг учун йиллик бюджетимиз қанчалигини билиб, унинг ҳаражатларини 35 фоизини топишимиз, кейин уни долларга ўгиришимиз керак. Қизиқ, нега Ислом акага нутқ тайёрлаганлар бу ишни ўзлари қилиб қўйиша қолмапти?

Ие, айтгандай, бизда йиллардан бери на бюджетнинг миқдори, на ЯИМнинг абсолют ҳажмига доир биронта рақам эълон қилинмайдику. Демак, таълим соҳасига қанча маблағ ажратилаётганини ҳам билолмас эканмизда. Нега ўша рақамлар эълон қилинмайди, биласизми?

Чуки, бу рақамлар эълон қилинса, ҳатто Қозоғистондан қанчалик орқадалигимизни қўйиб туринг, “Бирлик” Партияси айтаётгандек, мамлакатимиз иқтисоди чўкиб бораётгани кўриниб қоладику.

Агар Ислом ака Ўзбекистоннинг ўзи таълим соҳасига қанча доллар ёки қанча сўм ажратаётганини айтса, таълим системаси асосан чет элларнинг ёрдамига зўрға яшаётгани, таълим системамиз худди иқтисоднинг ўзи каби чўкаётганини ҳамма билиб қоладику.

Мактаб ўқитувчилари аллақчон давлатдан олаётган маошга эмас, бошқа даромадлар, хусусан, ҳеч нарсани билмайдиган ўқувчиларга яхши баҳо қўйиш учун олаётган пора ҳисобига яшаётгани сезилиб қоладику.

Қолаверса, узоқни кўрабиладиган ота-оналар болаларини репититорлар ёрдамида ўқитиб, уларини тезроқ чет элга жўнатиш ва ўша ердан қайтиб келмасликларини таъминлаш билан овора эканликларини ҳозир ҳамма билади.

Ҳа, буларни Ислом Карим билмайдими? Жуда яхши билади. Аммо, ўзбеклар ҳеч нарсага миқ этмайдиган халқ эканини ҳам билади. Унинг миллат сифатини йўқотаётган ўзбек халқи билан ҳам, Ўзбекистоннинг эртаси билан ҳам ҳеч қандай иши йўқ.

Айнан шу сабабдан, кечаги каби халқаро конфернцияларда ўзбекнинг устидан кулиб, масхарабозлик руҳидаги нутқлар сўзлаш билан шуғулланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону