15 February 2012
07:12 -
Ҳожатхоналардан кейин кўп қаватли уйларнинг йўлакларидаги аҳволни ҳам танқид қилишга рухсат берилибди
Ўзини мустақил деб иддао қилаётган, аслида, Ўзбекистон режимининг қўғирчоқлари бўлган Интернет нашрларда мамлакатимздаги аянчли аҳволнинг баъзи тарафларини танқид қилишга рухсат берилганини аввал ҳам ёзган эдик. Табиий, бундай рухсатдан мақсад – Ислом Карим айтган демократик ислоҳотлар чуқурлашаётгани, ислоҳотлар хабарчиликка ҳам етиб келганини кўрсатишдир.
Албатта, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани, миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорлик қилиб оила тебратаётгани, нархлар кескин ортиб бораётгани каби фактларни танқид қилиш у ёқда турсин, уларни тилга олиш ҳам мумкин эмас. Аммо, баъзи нарсларни энди танқид қилишга рухсат бор.
Масалан, 2 ойча аввал, ҳеч кутилмаганда, Самарқанд автовокзалидаги ҳожатхонанинг ифлослиги, Тошкент кўчаларининг бирида дарахтни кесиб, унинг тўнкасини олиб ташлашмагани танқид қилинганди. Танқид қилишга рухсат берилган мавзуларнинг сони ортмоқда.
Кеча, olam.uz сайти Тошкентнинг кўп қаватли уйларидаги мудҳиш манзараларни кўрсатувчи бир қатор расмлар эълон қилди. Биз кўчириб олган расм Шимолий-Шарқ-2 (хабарда “Северо-Восток-2” деб берилган) массивидаги бир уйнинг йўлагида олинган экан. Унга қаранг, 21 асрда мамлакат пойтахтида шундай аҳвол бўлишини қандай тасаввур қилиш мумкинми? Пойтахтда шундай бўлса, бошқа жойларда нима бўлаётган экан?
Яқиндагина, Президент Ислом Карим Вазирлар Маҳкамасида 2011 йил якунлари ҳақида нутқ сўзлаганда, Ўзбекистоннинг оламшумул ютуқлари, оддий одамларнинг жаннатдаги каби ҳаёти ҳақида лофлар отган эди. Ҳақиқатни эса, расмда кўринг.
Бу оддий бир йўлак экан-ку, аслида, иқтисодимизнинг ҳам аҳволи шундай. Акс ҳолда, миллионлаб ўзбеклар қўшни мамлакатларда мардикорчилик қилишмасди.