15 February 2012
04:07 -
Туркиянинг шарқида ёғган қорнинг қалинлиги 2,5 метрдан ошган жойлар ҳам бўлди

Бир қаватли уйлар бутунлай қор остида қолган, шаҳарнинг торроқ кўчаларини қордан тозалаб бўлмайди, чунки қор тўплайдиган жой йўқ. Одамларни ичадиган сув билан таъминлашда муаммолар бор.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Бўлмасин ҳам, ишқилиб. Аммо, ҳамма қўрқув билан келаётган пайшанба куни яна ҳам кучли қор ёғишини кутмоқда. Метрология хизмати айнан шундай прогноз бермоқда.