14 February 2012
01:12 - Навоийшунос Мирзааҳмад Олим чавақлаб кетилди
Бир неча кун аввал Бухорода таниқли олим, Бухоро Давлат Университети доценти Мирзааҳмад Олим ўлдириб кетилган. Бухоро шаҳар ИИБ маълумотига кўра, олимнинг жасади шаҳар четидаги ташландиқ масканлардан биридан топилган. Гиламга ўралган жасадда ўткир тиғ билан етказилган жароҳат белгилари мавжуд бўлиб, жасаднинг бир неча кун сувда қолгани маълум бўлди.

Ҳозирда шаҳардаги пахта титиш цехида ишловчи бир қанча ўсмирлар қотилликда гумонланиб, тутиб келтирилган. Улар дастлабки терговлар даврида олимни қимматбаҳо ашё ва пуллари учун ўлдиришганини тан олган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону