Қурилишда чарчаб, совуқда қалтираб-дилдираб, прекурда калламга келган саволлару мулоҳазаларни андаваламасдан сизлар билан тиллашгим келди.
Аҳволимиз чатоқ. Хўш, нима қилиш керак? Кўчага қурол кўтариб чиқиш не вариант. Бундан бошқа бир пичоққа илинарли таклифларинг борми? Мадагаскардаги қоравой ҳам билади Ўзбекистонда аҳвол чатоқлигини. Фирқаю-тирқа, ҳаракату – бебаракотлар сафсатавозлик, фасод билан банд.
Компьютер дисководига қайноқ қаҳвани қўйволиб айниган мияларга келган ўйни ёзиш муХалифатнинг вазифаси-ми? Бирор бир салмоқли, одамни ишонтира оладиган дастурлар борми? Бор демаларинг оғиз тўлдириб, ўқиб чиқдим ҳаммасини. Бир гап айтайми, мендек оддий дурадгорниям ўзига жалб қилмади бу олди-қочдилар.
Менику қўя турайлик ,ҳатто ўзларингниям эсноқ тутиб қолса керак ўқисанглар. Агар шулар, ўзининг кўкрагига уриб “дунё тегирмонини мен айлантираяпман” деб сиёсат нашасидан ёки нашасидан чекиб юрганлар ҳукумат тепасига келиб қолса (буҳақиқий мўъжиза бўларди,чунки ҳозирги репутацияларинг билан эҳтимоллик назариясига кўра 0.002% га тенг) оддий халққа жон куйдиради деб ўйлайсизларми? Бир-бирини ғажийдику булар. Аввалига республикани уч-тўртта бекликка бўлиб олиб шунча вақт ҳижратда юрганини унутиш учун кайфу сафони бошлашади. Ҳозирки бирлаша олмаяпсизлар, умр бўйи шундоғ юрасизлар.
Абдирайимди ҳозирги статуси қаноатлантиради, онда сонда туядек бақир–чақир қилиб оғзидан туфугини ўтган кетганга сачратиб тириклигини билдириб турса бас. Уни бундан ортиғи қизиқтирмайди ҳам.
Довдирлар асосий қисмини ташкил қиладиган ЎХҲ ўз иштонига ўзи чувалашиб қолган. Бирортасининг сўзига қўшилмасанг, дарров эсэнбешникка чиқасан. Менимча улар круглосуточно хотини(эрлари)ниям жосусликда гумонлаб юрар. Бошларига тарвузнинг пўчоғини кийволиб, мен танкман деб шагать қилиб юришибди. Интернет “қийшайиб” қолди газ йўқ,свет йўқ, яшаш қийин бўлиб қолди деган гаплардан. Қайсини қарама, республиканинг ва бир бирининг камчилигини қидириб юради. Топишади. Ва тилла топган девонадек ҳаммадан суюнчи сўраб юришади.
Тўғри газ, свет йўқ. Ислом Каримовнинг тирқишига кириб кетган ҳаммаси. Нима қилиш керак? Тирқишни қандай топамиз? Ёки қандай қилиб шайтонни тирқишсиз қолдирамиз. Вот гап қаерда сасиб ётибди. Биламан бу саволга менда жавоб йўқ. Тополмадим, тополмаётирман. Лекин сизчи? Бир-бирингни чўқишдан бўшамайсизлар.
Диққат савол: хўш,буёғига нима қилмоқчисизлар, жаноблар? Бир – икки йил ўлмай нетмай кўкламга, кўк ўтга етиб олсак, ҳаромхўр Каримоп омонатини топширворса зора шўрпешанамизнинг шўрларига офтоб тегиб қолар балким деган ўйдамисизлар? Бунақа тараллабедод, иштон-чопон юришларингда, ҳадемай “ОТА”ларинг Мирзиёуп бўлади. Ана унда кўрасизлар томошани, билмаган эканмиз, Каримопти даврида коммунизмда яшаган эканмиз деб рэп айтиб қолманглар деб қўрқаман.
Маслаҳатим, эркак сиёқли қаттиқ-қаттиқ сўз айтолмасанглар ,йиғиштиринглар бу карам шўрваларингни, ҳаммани ичоғриқ қилмай. Ҳаммангни жиззахчасига трехэтажный қилиб битта сўкай дедим-у, буёқда ишларим қолиб кетади-да.
Бу ёғи иккинчи перекурда каллага келганлари. Узоққа бормасдан ўтган ойни олайлик, нима ишни қойил қилдинглар иззатталаб муХалифат ўғлонлари? Эринмасдан эрмакка очган сайтларингни қараб чиқинглар, дод-фарёд, сафсата, қуруқланиш,”кимники узун” кўнкурси, аёлларда эркакча сўкиш, ачиган мағзавани бир – бирингнинг остингга илиқлигида тўкиш, ўзингни ўзинг мақта, ўзгаларнинг бари ахта бўлиб ётибди.
Наздларингда сизлар буюклар буюги, даҳолар даҳоси, фикри сенларникига ўхшамаганлар эсэнбенинг чмо жосуси. Ҳозир турган ўринларингда ўзларингни қолдириб уч, тўрт метр наридан ўзларингга боқинглар. Аҳволларингга кулинглар ва йиғланглар ,йиғланглар ва кулинглар. Ичларингдаги гап таъсир қилмайдиган, бетига эшшакнинг бўйин терисини тортган безбетларингни ҳаммомга киритиб, от қашлоғич темир чўтка билан баданини ишқанглар. Фойдаси бўлиши даргумон, аммо чиқмаган жондан умид.
Сафсатавозу, довдиру ва СИЁСИЙ эҳтиросга берилган даббаи гермафродит мухлифонлар, кўрдимки сизлардан тариқча толк йўқ .Яхшиси, ҳаммангни йиғиштириб Янгиобод деҳқон бозорига олиб бориб, беш-олти қоп картошкага алмаштириб детдомга ҳадя қилиш фурсати етди. Етимларнинг дастурхон устидаги дуосидан сизларгаям наф. Тезроқ ҳаракат қилинмаса , сўлиган бодринггаям ярамай қоласизлар.
Сўнгсўз: Ҳа-я,эсдан чиқай деди, ник остида биқсиниб, менга МХХчи, Каримопти ялоқхўри деб, бир неча банддан иборат айбнома эълон қилганларга шул жавобим: Эй, интеллигент ниқобини кийган чаламулла, восвос уламолар, Каримопларингни Янгиобод барахолкасида сабзавотга алиштириб, детдомга ҳаром олиб киргим йўқ. Атрофидаги думи кесиғлиқ лайчалари билан зоопаркка қўйишга ярайди унинг. Қафасига ZooКарим деб табличка осиб қўйилса бас. Каримовларинга қўйдим. Зора бу гапимга тап этиб йиқилиб ўлса, шу билан йўли топилган бўлади.
Мени МХХ деб айблаётганлар, ёзганларимни ўқиб ҳам сизларда тупикдан чиқиш йўли бор, энди Каримовни МХХ ўлдирмоқчи деб жар солинглар.
Перекурда зўр фикрлар келадида каллага, қани эди МХХ шундай қилса? Мирзиёбди ҳам унга илдирса. Миллатни ҳам МуХалифатни ҳам қутқазган бўларди.
Шавкат Муаҳммад
Таҳририятдан: Шавкат Муаҳммаднинг хатига жавоб берадиган одам топилса, уни алабатта сайтимзда эълон қиламиз. Ўзимиз жавоб бериш ниятимиз йўқ.
Аслида, бу типик ўзбекнинг хати. Мақсад - гапириб олиш. Акс ҳолда, мухолифатнинг мағлубияти ичимиздан чиққан сотқинлларнинг иш эканлигини, “Бирлик” 10 йиллик танаффусдан кейин, ҳаммани ҳайрон қолодириб, қайтадан оёққа туролганини, Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ягона мухолифат ташкилоти ҳозир ҳам “Бирлик” Партияси эканлигини тушунган бўларди.
Юрт ташқарисидагиларнинг қилоладиган бирдан-бир иши - юрт ичида фаолият олиб бораётган мухолифатчиларга ёрдам бериш эканлигини тан олган бўларди.
Юсуф Жуманинг "Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг" сўзларини ўқиганда, кўзига ёш келганини ёзарди.
Кўзга ёш келгач, ҳиссиётга берилиб кетиб, совуқдан қалтириб эмас, АҚШ ёки Европадаги иссиқ бир уйда ўтириб хат ёзаётганини айтиб юборарди.
Шок терапияси усули билан айтсак, 30 миллион ўзбек қорамолдек думини тугиб ўтирганда, бир гуруҳ эгзуликчи-бирликчи Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида кичкинагина бўлса ҳам, ЎЗБЕКдек миллат учун уятли даражада кичик бўлса ҳам, “Ўзбекдан қўлингни торт” деб пикет ўтказишга жасорат топгани учун, ҳеч бўлмаса, бир оғиз раҳмат деб ўтган бўларди. Аммо, типик қорамолдан буни талаб қилиш соддалик эканлигини ҳам тушуниш лозим.
Аслида, шундайларни миллат қиламиз деб юрган бирликчилардек содда ўзбеклар борлигига ҳайрон қолиш керак эмасмми? Аммо, бошқа йўл йўқ. Шу Шавкат Муаҳммадлардан миллат ясашга маҳкуммиз.