13 February 2012
03:33 -
Туркманистонда Қурбонгули Бердимуҳамеедовни президент қилиб сайлаш сайлови тамом бўлди
Расмий хабарларга кўра, 96,28% сайловчи овоз беришга келган. Совет замонида бундай рақам 99 дан кам бўмагаслигини ҳисобга олсак, натижа қўшнимиз учун шарамандали даражада паст эканлигини кўрамиз. Ана янги диктаторнинг аҳволи, ҳаммани сайловга ҳам олиб келолмабди.
Қурбонгули Бердимуҳамедовнининг топшириғи билан сайловда ўзидан ташқари яна 6 номзод иштирок этди. Эски президент ўз курсисида қолишини ҳамма аввалдан билади. Табиий, айнан унинг ўзи ҳар бир номзод қанча овоз олганини эълон қилиш топшириғини ҳам бериб бўлган.
Бу ердаги асосий муаммо - бошқа номзодларга берилган овозни қанча камайтириб эълон қилиш эмас, қанча қўшиб эълон қилишдир. Чунки, тоталитар мамлакатларда сайловчилар фақат диктаторга овоз берадилар. Бошқаларга овоз берилмади деб эълон қилишдан Қурбонгули Бердимуҳамеедовнинг ўзи ҳам уялади.
Ҳали Марказий Сайлов Комиссияси салкам 3 млн сайловчи қатнашган бу масхарабозликнинг натижаларини эълон қилмади.
Дарвоқе, сайлов умуммиллат байрами сифатида ўтказилди. Ҳамма сайлов участкалари ва сайлов кабиналари байрамона ясатилган. Расмдагидек, ҳар бир сайловчи шаҳона кутиб олинди. Бепул чой, печанье ва бошқа ширинликлар тарқатилди, ошлар дамланди. Лекин ош сайловчиларга қанчадан сотилгани хабарларда айтилмади.