12 February 2012
06:54 -
Андижонда мактаб автобуслари ташкил этилди, АҚШ йўлидан кетмоқдамиз

Бу ҳақда “Народное слово” газетасига асосланиб хабар берган olam.uz сайтига кўра, автобусларда 10 ёшгача бўлган болалардан йўл ҳақи олинмайди.
Олқишга сазовор қадам, дейди мухбиримиз. Лекин фақат Анжижон шаҳри ва фақат икки автобус билан иш битмайди. Бутун мамлакат бўйлаб ҳамма ўқувчиларни, худди АҚШда каби, бепул мактабга оборадиган ва олиб келадиган автобуслар уюштириш учун Ўзбекистоннинг, минг афсуски, кучи етмайди.