09 February 2012
21:22 -
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна битта янги учоқ сотиб олди, бу сафар - Boeing-767-300ER, Қозоғистон билан солиштирсак, аҳволимиз ночор
Бу учоқ АҚШнинг Boeing ширкатидан сотиб олинадиган 4 та учоқдан биринчиси экан. Булардан ташқари, Boeing ширкатига 2 та Boeing-787-8 Dreamliner учоғи учун ҳам буюртма берилган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” мамлакатимиздаги ягона, демак, монополия сифатига эга бўлган ҳавода йўловчи ташиш компанияси/ширкатидир. Бу ширкатнинг қанча учоғи борлиги ширкатнинг сайтида ҳам айтилмаган. Лекин, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг яқинда нишонланган 20 йиллиги муносабати билан тарқатилган хабарларда 44 учоқ ҳақида гапирилганди. Учоқларимиз энди 45 та бўлди.
Бу соҳадаги аҳволимизни бошқалар билан солиштиришдан фойда бор.
Масалан, Қозоғистонни олайлик. Бу мамлакатда 19 та (!!!) авиакомпания бор, улардан 10 таси (!!) йўловчи ташиш билан шуғулланади. Йўловчи компанияларга оид учоқларнинг сони 50 дан (!) ортиқ.
Қозоғистоннинг аҳолиси биздан тахминан 1,5 баравар камлигини ҳисобга олсак, ҳаводан йўловчи ташиш соҳасида ҳам қозоқлардан жуда (!) орқадамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения